Сахий кишининг даражаси баланд бўлади. У сахийлик туфайли Аллоҳ таолога, жаннатга, одамларга ҳам яқин бўлади. Пайғамбар (с.а.в.) “Сахий киши Аллоҳ азза ва жаллага яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга ҳам яқиндир, бироқ дўзахдан узоқдир. Бахил киши Аллоҳ азза ва жалладан, жаннатдан узоқ, одамлардан узоқ, дўзахга яқиндир” ( Имом Термизий ривояти)
Бирор кишига эҳсон қилсангиз бундан дилингиз равшан тортади,руҳий хотиржамлик юзага келади, бошқаларга фойдангиз текканлигидан хурсанд бўласиз.
Эҳсон олган киши ҳам эътибордан четда эмаслигидан,кўрсатилган яхшиликдан севинади,дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга душманлиги, адовати бўлса унутади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик,ҳурмат – эҳтиром пайдо бўлади,душманчилик барҳам топади,осайишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси,кимга яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таола ҳаммасини билиб туради,эҳсонни ўзингизга бир неча баробар қилиб қайтаради.
Руҳиддин Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими