1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Соғлик катта неъмат

7-01-2025, 10:36 316 Ўқиш режими + -
 Инсон учун соғлик катта неъматдир. Инсонга ҳаётдаги ҳар қандай яхши ҳолатлар яъни шодлик, бахтли кунлар, гўзаллик, роҳатланиш-буларнинг барчаси одамзод соғлом бўлсагина унга татийди. Ҳатто бир аъзоси оғриб қийналса қанчалик бадавлат  бўлмасин   унга ўз соғлигидан бошқа нарса кўринмайди, албатта. Шунинг учун ҳам халқимизда «саломатлик – туман бойлик» деган нақл мавжуд.
      Ҳадиси шарифларда Пайгамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: “Беш нарсадан аввал беш нарсани ғанимат билинг; кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни”  (Имом Байҳақий, Имом Ҳоким ривояти).
      Бу ҳадисда олам-олам маъно мужассам, умр ўтиб қўймасдан ёшликни қадрлашимиз, хасталик бўлмасдан аввал ўз соғлигимиз ҳақида қайғуриб, уни асраб авайлашга, ўлим соя солмасдан туриб, ҳаётда савоб ва эзгу амаллар қилиб қолишга, охиратга тайёр бўлишга ундалмокда. Инсон соғлом бўлса, соғлом фикрли бўлса, соғлом ниятли бўлса –у ҳеч қачон йўлида адашмайди. Шунинг учун ҳам халқимиз   “Соғ танда-соғлом ақл” деб бекорга айтмайди. Чунки ҳар бир эзгу ишни бошлаши, эзгу мақсад сари интилиши албатда унга эришиши соғлиққа бориб тақалади. Киши соғлом бўлсагина барча иши кўнгилдагидай  тугатиши мумкин.
Соғлик Аллоҳ таолонинг бандаларига берган энг катта неъматларидан биридир. Ана шу улуғ неъматни асраб-авайламоқ биз бандаи мўминларни энг саодатли бурчимиздир.

Муҳаммади домла Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари