Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Мен Раҳмонман, раҳмни (бачадон) Мен яратдим ва унинг исмини Ўз исмимдан номладим. Ким уни боғласа, мен у билан боғланаман. Ким уни узса, мен ҳам ундан узиламан ва уни кесаман”
Ҳақ таоло доимо бизга меҳрибон эканлиги ва ризқимизни бериб туришини эслашимизни хоҳлаяпти. Бизга раҳмат эшикларини бирма-бир очиб борадиган Зот ҳам буюк раҳмат эгаси Раҳмон эканини доимо ёдимизда тутишимизга чақирмоқда.
Раҳмат, Раҳмон ва Роҳим исмларидан она қорнидаги ҳомила ўрни бўлган раҳм исми олингандир. Ҳомила шу жойда турган вақтда ҳам унга ризқи келиб турар ва улғайиши учун керак бўладиган нарсага осонгина ятади. Буларнинг барчаси ҳеч қандай қейинчиликсиз ва муқобилсиз Аллоҳ таолодан саналади.
Онанинг боласига бўлган меҳр-шафқат ва мулойимлигига ундан содир бўладиган ёмонликларни кечириб юбориб, ташлаб кетиб сўнгра унга қайтдган вақтда шод бўлишига бир қаранг!. Аллоҳ таоло бизни гуноҳимиз туфайли жазоламаяпти ва шу гуноҳ ила неъматларидан маҳрум қилмаяпти, қилган ишимиз сабабли бизни ҳалок қилмаяпти, шунинг учун биз Қуръон тиловатини “Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан” деб бошлаймизки, биз учун очилган раҳмат эшикларини доим эслаб, қўлларимизни осмонга кўтариб: “Эй Роббим, Сени раҳматинг менинг гуноҳу-хатоларимни ўтиб юборади”, деймиз.
Қуръон ўқувчи доим раҳмат эшиклари билан боғланиб туради. Узоқлашса, тезда унга қайтишга шошади. Модомики, Аллоҳ Раҳмон ва Раҳим экан, раҳмат эшиклари ҳечам ёпилмайди. Буни ҳеч ёддан чиқарманг!
Бир ҳалол ишни бисмиллаҳ билан бошлаётган пайтингиз сиз Ҳақ таолони ибодат қилинадиган Зот эканини эътироф қилиб турган ва барча буйруқ ва қайтариқлар У Зотга тегишли эканига ишониб турган бўласиз. Агар сиз осий бўлсангиз ҳам яхши ишингизни бисмиллаҳ билан бошлашдан уялманг. Чунки Аллоҳ таоло Ўз бандасига нисбатан ёмонлик истамайди ва бандаларни қаровсиз қолдирмайди. У Зот Ўта раҳмлидир!. (давоми бор)
Манбалар асосида Хожа Бихорий ўрта махсус
ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Саидмуҳаммадхон Муҳибуллаев тайёрлади.