Эътиқод тўғри бўлса,инсоннинг амали ҳам нотўғри бўлади. Интернет тармоғида турли хил фитна тарқатадиган тоифаларнинг эътиқодлари нотўғридир. Эътиқодни тўғри қилиш учун эса илм ўрганиш зарур. Агар улар тўғри исломий эътиқодга эга бўлганларида мусулмонлар орасига фитна тарқатмаган бўлар эдилар.
Эътиқодси нотўғри тоифалар одатда бирор нарсага эътиқод қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, эътиқод борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, эътиқод илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради.
Ҳакимлардан бири бундай деган экан: “Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: биринчиси, банданинг амалда ғулувга кетиши бўлса, иккинчиси, амалда нуқсонга йўл қўйишдир. Шайтон буларнинг қайси бири ғолиб бўлишига асло парво қилмайди”.
Демак дунёда бахтли ҳаёт кечириб охиратда жаннатга киришни хоҳлаган инсон албатта соғлом эътиқодни ўрганиши ва унинг тақозосига кўра яшаши лозимдир.
Муҳаммади домла Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари