1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ғанимат беш нарса

27-01-2025, 10:50 326 Ўқиш режими + -
Инсон учун ғанимат бўлган нарсалар кўп. Бу ғанимат нарсаларнинг бештасининг қадрлаш жуда муҳим ҳисобланади. 
Ҳадиси шарифларда Пайгамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: “Беш нарсадан аввал беш нарсани ғанимат билинг; кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни”  (Имом Байҳақий, Имом Ҳоким ривояти).
Бу ҳадисда олам-олам маъно мужассам, умр ўтиб қўймасдан ёшликни қадрлашимиз, хасталик бўлмасдан аввал ўз соғлигимиз ҳақида қайғуриб, уни асраб авайлашга, ўлим соя солмасдан туриб, ҳаётда савоб ва эзгу амаллар қилиб қолишга, охиратга тайёр бўлишга ундалмокда
Бу ғанимат нарсалар Аллоҳ таолонинг бандаларига берган энг катта неъматларидан биридир. Ана шу улуғ неъматни асраб-авайламоқ биз бандаи мўминларни энг саодатли бурчимиздир.

                           Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими