Фатво бериш илмсиз кишининг иши эмас
11204
27-01-2025, 11:23
207
Ўқиш режими
+
-
Баъзи бир илмсиз кишилар фатво бериб юборишади. Аслида, фатво бериш илмсиз кишининг иши эмас. Айниқса, диний жиҳатдан бировга бирон нарса дейиш учун инсонда етарли диний савод бўлиши керак. Ўзи динда етарли билимга эга бўлмай берадиган фатволари жоҳилона берилган фатводан бошқа нарса эмас.
Фатво берадиган инсон араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган бўлиши лозим. Уламоларимиз бирор - бир масала юзасидан ҳукм чиқаришда, аввало, мазҳаблар таълимотига таянишади, агар уларнинг бирортасида масаланинг ечими топилмаса, мусулмонларга осонлик ва қулай шароит яратиш нуқтаи - назаридан фатволар чиқаришади.
Интернет тармоғидаги илмсиз кишиларнинг “жиҳод”, “байъат”, “такфир”, “бемазҳаблик”, “ҳижрат” каби масалалардаги асоссиз “фатволари” жоҳилона берилган фатво ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтамизки, диний жиҳатдан етарли илм, тажрибага эга бўлмай туриб берилган фатволар одамларни адаштиради.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилиб, турли хил адашишлардан Ўз паноҳида асрасин!
Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими