Қайси бир инсонининг муомиласи юмшоқ бўлса, унга яхши насиба берилган бўлади. Бу ҳақда ҳадисда: “Кимгаки юмшоқлик берилган бўлса, у кишига дунё ва охират яхшиигидаен иборат насиба берилгандир. Кимки юмшоқлик насибасидан маҳрум қилинган бўлса, демак у дунё ва охират яхшилигидан иборат бўлган насибадан маҳрум қилинибди” дейилади. Хушмуомилали кишини ҳамма яхши кўради, дағал, қўпол кишидан ҳамма безор бўлади.
Муомиласини яхшиламайдиган, эзгулик сари интилмайдиган, зарарга рози бўладиган, қўполликдан ўзини чет олмайдиган кишининг аҳволи ачинарлидир. Хуш муомилалик туфайли душманлар дўстга айланади, оилалар мустаҳкам , қариндошлик ришталари маҳкам боғланади. Хушмуомила қилмаслик, одамларга озор бериш натижасида эса дўстлар душманга айланади, оилалар пойдеворига путур етади, қариндошлик ришталари узилади. Барчаларимизга хушмуомилалик ва ундан келадиган ажр-савоблар насиб этсин.
Руҳиддин АКБАРОВ,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими