1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёлғон гувоҳлик берманг

3-02-2025, 10:02 223 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, ёлғон гувоҳ беришлик оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Ундан сақланишлик ҳар биримиз учун муҳимдир. 
 Ёлғон гувоҳлик беришлик ҳам энг ёмон иллатлардан биридир. Ёлғон гувоҳлик бериш нотўғри ҳукм чиқаришга, жиноятчи айбсиз, айбсиз киши жиноятчи бўлиб қолишига сабаб бўлиш мумкин. Шарқ халқларида ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳлардан ҳисобланади. Пайғамбар (с.а.в.): “Сизларни учта катта гуноҳлардан огоҳ қилайми?” дедилар. Ва у зот: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, ёлғон гувоҳлик бериш” дедилар.                           
                Инсон ёлғон гувоҳлик бериш билан бошқа инсонларга зулм қилади,  уларга маънавий ва моддий зарарлар берилади. Шу жиҳатдан инсонлар қалбига озор берилади, инсонлар орасига совуқлик тушади. Шу сабабли ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғон гувоҳ беришдан сақланиб, доимо рост гапириш каби яхши хулқий сифатни ўзимизда мужассам қилайлик.  
Руҳиддин Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими