1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўзганинг уйи

5-02-2025, 09:54 152 Ўқиш режими + -
Ислом дини мўмин-мусулмонларни ўзганинг уйига то у рухсат бермагунча, изнсиз киришга рухсат этмайди. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да: “ Ўз уйларингдан ўзга уйларга то рухсат берилмагунча ва уй эгаларига салом бермагунларингча кирманглар! ”, дейди. ( Нур сураси, 27-28 оятлар).
Пайғамбаримиз ( с.а.в.): “ Кимки бировнинг уйига рухсатсиз қараса, қараган кўзга кўрмай қолиш даражада зарар берилса, уни учун хун ҳам, қасос ҳам йўқ” дейдилар. ( Бухорий ва Термизий ривояти). Ўзганинг уйига рухсат сўраб, уй эгаларининг розигини олган ҳолда уларга тинчлик  тилаб кирилади. 
Албатта, бировнинг уйига бемаҳал бориш, уларни нотинч қилиш,   дарвозасини ҳа деб, уриш одобсизлик ҳисобланади. Бу одобсизликлардан ўзимизни сақламоғимиз лозим бўлади
Донишмандлардан бири ўз ўғлига насиҳат қилиб шундай деган экан:  
Ўзгалар хонадонига борсанг, эй ўғил,Улардан киришга изн сўра аввал.
Рози бўлишса ,уларнинг уйига киргил,  “Йўқ” десалар, ортга қайтгил,  ҳар маҳал. Хонадон эгаси ҳам  дарвозадан чақириб келган одамга имкони борича тезроқ жавоб қайтариши лозим. Чақириб келган одамга узоқ вақт жавоб бермай, уни кўп куттириб  қўйишлик одобсизликка киради. Мабодо,  уй эгаси эшикни очиб, келган кишини қарши ололмаса, сабаби ва узрини айтиб қўйиши лозим.  
 Изн   сўраш маданиятли кишиларнинг одатларидандир. Бу одатларга амал қилиш туфайли инсонлар орасида турли хил фитна, хижолат, нотинчликларнинг келиб чиқишини олди олинади.  Изн сўраш одоблари  инсонлар орасида  ўзаро ҳурмат-эҳтиром, бир-бировларга нисбатан меҳр-муҳаббат, юксак инсоний фазилатларни намоён қилиш каби хислатлар мустаҳкамланади.  
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими