1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшларимизни “Оммавий маданият” таъсиридан асрайлик!

5-02-2025, 10:20 119 Ўқиш режими + -
Жамиятда айниқса, ёшлар орасида бугунги кунда интернет орқали ижтимоий тармоқларда авж олаётган “оммавий маданият” намоишлари йигит-қизларни ўз домига тортмоқда. Энг ёмони “оммавий маданият” кўринишлари ёшларимиз орасида урфга айланиб улгурмоқда. Аслида бу хатар замирида менталитетимизга мутлақо зид, оилаларни таназзулга, парокандаликка бошлайдиган, меҳр-оқибатдан йироқлаштирадиган худбинлик, инсоннинг фаҳм-фаросатини ўтмаслаштирадиган маданиятсизлик ётади. Сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларни “оммавий маданият” сари етаклаётганлар сони кундан-кунга ортиб бораётганлиги ва бу ёд иллат атрофида жамланиб қолиш динимиз кўрсатмаларига асло тўғри келмаслигини ёшларимиз тушуниб етишлари лозим. Расулуллоҳ алайҳиссалом ўз ҳадисларида: “Менинг умматим залолатда жамланмас”, деганлар. Қуръони каримнинг “Наҳл” сураси, 91-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради”.
“Оммавий маданият” таъсирига тушиб қолганлар жамият орасида тафриқа солиш, бузғунчилик ва миллатимизга бегона бўлган одатларни қилишга одатланиб қолади. Аслида «оммавий маданият» соясида кириб келаётган ахлоқсизлик, беҳаёлик, зўравонлик ва бузуқлик каби иллатлар дунёдаги ҳеч бир халқнинг миллий маданиятига ҳам, умумбашарий қадриятларга ҳам тўғри келмайди.
Бугун огоҳлик сўзи ҳар доимгидан кўра муҳимроқ аҳамият касб этмоқда. Оилаларда биринчи навбатда фарзандларимизни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун ота-оналар, муаллимлар, тарбиячилар ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишлари лозимдир. Зеро, зарарли таъсирлар худди ҳавога кўтарилаётган чанг атроф-муҳитга, инсон саломатлигига хавф солгани каби ёшлар онгида ҳам заҳарли асоратларни қолдиришини асло унутмасликлари лозим.
 
Ўткирхон Маҳмудов
Китоб тумани “Хожа Бухорий”  жоме масжиди имом ноиби