1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қудаларнинг “сиз”и “сен”га ўтмасин!

6-02-2025, 09:26 222 Ўқиш режими + -
Мамалакатимиз ўз мустақиллигига эришгандан сўнг кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш асносида хотин-қизларнинг давлат ва жамият   қурилишидаги ўрни ва роли ҳам шакиллана борди. Уларнинг ўз қобиляти ва имкониятларини тўла рўёбга чиқариш учун кенг шароитлар яратилаётгани ҳам   давр билан ҳамнафаслик ифодасидир. Нозик ҳилқат вакилларидаги ташкилотчилик, тадбиркорлик, ишбилармонлик қобилияти намоён бўлмоғи учун қулай муҳит яратилмоқда.
Миллий ҳаракат дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилишида аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб бораётган, жамиятни демократлаштириш, ислоҳ қилишдек шарафли ишга ҳисса қўшаётган хотин-қизлар сафи ортаётгани қувонарли, албатта. 
Аммо, биринчи ўринда турадиган оилавий ҳаёт, эр-хотин орасидаги риштанинг заифлашиб бораётгани, турмуш маданиятининг етишмаслиги, оилаларнинг пойдевори мўртлиги кишини ўйлантирадиган оғриқли масалалардир. Оилаларни қўллаб-қувватлаш кенгашида кўрилган аянчли ҳолат бўлғуси келин-куёвларга турмуш маданияти, масъулиятини ўргатиш яхши йўлга қўйилмаётганидан далолат беради. 
Гувоҳи бўлганим, ҳали гўшанга ифорига, тилсимларига, оила, эр-хотинлик муносабатлари жуда ҳам нозиклигига мослашмаган келинчак титраб-қақшаяпти. Унинг оёқлари ўзига бўйсунмаётгандек,  кўзларида қўрқув сезилиб турарди.
-Ўзингни бос, қизим. Хотиржам бўлиб, нима бўлганини гапира оласанми?
-Ҳеч ким йўғида мени эшитасизми, холажон?
-Аввало ўзингни эркин тут, қўрқма. Сенинг бахт-саодатинг, оилавий хотиржамлигигни яхшилаш ниятида шу ердамиз. Ҳозир иккимиз ўтириб, бир бошдан гаплашиб оламиз, майлими?...
Маълум бўлишича бу қизнинг онаси икки нафар мурғак гўдагини кекса онасига ташлаб, иккинчи бор турмушга чиққан. Тоғаси ва келинойисидан дакки эшитиб, атрофга олазарак боқадиган қушчадек озурда улғайган қиз. Унинг қалб садосини эшитадиган қулоқлар, меҳрга ташна қўзларидаги илтижоларни кўра оладиган қўзлар, болишга айланиб, ардоқлайдиган қўллар етишмаган. Ўз болаларини ширинликлар билан сийлаб, бошини силиб турган қариндошларига ғайирлиги келиб, серзарда, жиззаки бўлиб қолган. Бунинг устига келин бўлиб тушгач, чимилдиқ одобига зид қўпол хатти-харакат қилган жуфтига қатиқ гап айтиб қўйган. Норозилик кўтариб, унга зарда қилган. Бу эса бошига бало орттирди. Натижада куёв ва унинг оиласидагилар “Бизга бу келин керакмас, у руҳий носоғлом”, деб туришибти. Бир ой ҳам бирга яшамаган ёш келин на онасига, на эрига кераксиз буюм бўлиб қолаяпти. Шунчалик ноинсофлик бўладими?! 
Олий маълумотли онанинг ўқимишли қизига нима бўлди? Келин андишасизлик қилиб, қайнотаси билан гап талашиб, ўртада паст–баланд гап-сўзлар ўтибти. Келин жуфти ҳалоли билан яхши муносабатда бўлса ҳам, катталарнинг инсофсизлиги, тор фикрлаши, мол-дунё ҳирси оилани ажрим ҳолатига олиб келган. Қудаларнинг “сиз” сўзи “сен”га ўтиб, ҳе йўқ, бе йўқ қизга берилган мебеллар, девордаги совутгичларгача олиб кетилиб, қайнота эшикка катта қулф осган.
Бировнинг боқиб тарбиялаб, вояга етказган қизини келинликка сўраб борган кудалар оёқлар остида пилдираб юрган қўғирчоқдай қизалоқ ва қорни нақ бурнига етай деб турган ҳомиладор келинга шунчалар бешафқат бўлишса-я!
Менга тилла буюмларимни қайтарсин, кўрманага берган эдим деб оёқ тираб турган қайнота бўлмишнинг қилиғи эркакка хосми?
Дунёдаги барча мавжудод ва махлуқотларга берилган неъматларнинг чегараси борку. Банда ақлли, онгли бўла туриб, ношукурчилик қилса, Аллоҳнинг амрига зид хоҳиш-истакларига қул бўлса, кечирарлими. Ислом таълимотида оилани мустаҳкамлаш, асрашга амр қилинган. Бошқа биров, агар у ота-она бўлса ҳам Аллоҳнинг амрини бузишга ҳаққи йўқ. Бир ёқда хотини, бир тарафда отаси. Бечора йигит икки ўт орасида қолган.
-Мен икки ойча аввал муаммоси кўрилган бир оиланинг, аниқроғи, ажрим ҳолатида турган йигитнинг онасиман, - деб қўнғироқ қилди бир аёл. – Ёрдамингиз керак. Хуллас, ўғлим билан қуданикига бориб - келиб юрибмиз. Ўғилчаси туғилгач, болам оиласини тиклаш пайида юрибди. Фақат эримнинг қайсарлиги тутган. Келиним ҳам “аяжон, энди сизнинг гапингиздан чиқмайман” деб турибди.
Кўнглим ёришиб кетди. Икков гапни пишитиб, қайсар қайнотанинг нозик жойини топдик. Оила ярашди, гўдаклар ота-она бағрида ором топадиган бўлди. 
... “ Агар аёл киши ўз эридан зуғум ва юз ўгириш содир бўлишидан қўрқса, икковлари ўз аро сулҳга келишишларида уларга гуноҳ йўқ....”  (Нисо сураси, 129-оят.) Шунинг учун ҳам оятнинг давомида: “Сулҳ яхшидир”, дейилган.
Нафсида мол-мулкка, чиройли нарсаларга қизғаниш, мансаб, амалларни яхши кўриш юқори бўлган одамлар инсоний алоқалар фақат моддий қулайликлар ва ҳадя этиладиган буюмлар эвазига боғланмаслиги, булар оилани мустаҳкамлай олмаслигини тушунсалар эди шояд.
“Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, албатта Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” 
Исломда шунга кўпроқ тарғиб қилинар экан, қачон буни ўйлаб кўрамиз ва қачон уйғонамиз.
 
М.Мамаюсупова
Косон туман бош имом-хатибининг 
хотин-қизлар масалари бўйича ўринбосари