1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Савдо

6-02-2025, 10:30 168 Ўқиш режими + -
Ҳар куни савдо-сотиққа аралашмаган одамнинг ўзи йўқ. Ҳар куни нимадир харид қиламиз, нимадир сотамиз. Шу сабабли савдо ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. 
“Савдо” сўзи нима маънони англатади?
“Савдо” сўзи аслида ўзбек тилига форс тилидан кирган сўздир. Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Савдо (форс тили)-олди-сотди, савдо-сотиқ, олди-сотди битими” дейилади. “Савдо” араб тилида “байъ” дейилади. Арабча “байъ” сўзи ҳам ўзбек тилида ишлатилади. Ислом дини шариатида  бир молни иккинчи бир мол қийматига тенг нарсага алмаштириш байъ (савдо) дейилади.
Хулоса қилиб шуни айтамизки, Ислом шариатида  савдо ( байъ) ҳалолдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди “Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган” ( Бақара сураси 275-оят).Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи рози бўладиган ишларга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров.