1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

📚МУЛОЙИМЛИК – ИЛМНИНГ ОТАСИ...

6-02-2025, 10:34 230 Ўқиш режими + -
📚МУЛОЙИМЛИК – ИЛМНИНГ ОТАСИ...

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

“Ҳилм – илмнинг вазири. 

Мулойимлик – илмнинг отаси. 

Тавозеъ эса илмнинг либосидир”.

⏺️Ҳилм – қийинчиликларга сабрли ва матонатли бўлиб, ғазабни ичга ютиш, одамлар билан муомалада юмшоқ бўлишдир. 

Бунинг акси – ғазаб, жиззакилик ва сержаҳлликдир.

⏺️Мулойимлик – юмшоқлик, оғир-босиқлик билан муомала қилиш.

 Унинг акси – дағаллик, қўполлик, бағритошлик, қўрсликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 

“Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўрадир”, деганлар.

⏺️Тавозеъ – ўзини катта тутмаслик.

Бунинг акси – такаббурлик, ўзини катта санаш, ғурурланиш.