1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Исрофгарчиликдан сақланайлик!

6-02-2025, 16:39 330 Ўқиш режими + -
Аллоҳга шукроналар бўлсинки,  бандалари учун жуда буюк ва суюкли неъматларини беҳисоб ато этди. Тириклик, имон, ақл - идрок, тафаккур қилиш инсониятга берилган буюк неъматлардир. Демак ҳар бир инсон  мулоҳаза қилиб, ақл юритиб  иш қилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Инсон қисқа фурсатда берилган умр неъматини исрофгарчиликлардан сақлаб, икки дунёси учун  фойдали бўлган амалларга сарфламоғи афзал ҳисобланади. Инсонга берилган неъматлар, улар озиқ-овқат маҳсулотлари бўладими, ичиладиган сув бўладими, кийиладиган кийим бўладими барча барчасини қадрига етиб исроф қилишдан тийилиш муҳимдир.
Муборак китобларда баён қилинганидек, енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик  ва фахрга ўтманглар, ким ҳаётда тежамкор бўлса зинҳор қашшоқлик кўрмайди дейилган.
Минг афсуски бугунги кунга келиб, кўп ҳолатларда исрофгарчиликларнинг гувоҳи бўлиб қоляпмиз, айни тўйларда дабдабабозликлар,  риёкорликлар авжида, кимўзарга мусобақалашаётганга ўхшайди, янада ачинарли ҳолатлардан бири мотам маросимларида бўлаётган   исрофгарчиликлар, ваҳоланки Ислом динида мотам маросимларидаги барча бидъат хурофотлар қораланади.
Тўй тантаналаридаги исрофгарчиликлар ва мотам  маросимларидаги марҳумларга атаб ортиқча хайр-у эҳсон зиёфатлари қилишдан кўра, қанчадан қанча қийналган оилаларга, етим есирларга, ногиронларга, қариялар уйига эҳсон бериб  моддий ва маънавий  ёрдам   кўрсатиш, ўксик кўнгилларга малҳам бўлиш энг катта савобли амаллардан ҳисобланади.
Демак ҳар қандай ҳолатда ҳам исрофгарчиликдан сақланиб, биз учун берилган қиймати йўқ умримизни қадрига етиб, уни яхшилик йўлида сарфлашимиз, фарзандларимизни Юртимиз тараққиёти, равнақи, фаровонлиги йўлида хизмат қилувчи етук инсон бўлишида кўмак беришимиз, уларни ўқишига, илм олишига шароит яратиб беришимиз муҳим деб ҳисоблайман.
Шундай экан ҳар бир шу юрт  фарзанди   бундай   салбий ҳолатларни олдини олишда бефарқ бўлмасдан ҳаракат қилса нур устига аъло нур бўларди.  Азизларим Аллоҳ таоло  барчамизни, берган неъматларини қадрига етувчилардан, шукр қилувчилардан қилсин. Зеро, Аллоҳ таоло "Исроф қилгувчиларни севмас".
 
Г. Мавлянова
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар  
бош имом-хатибининг хотин-қизлар  масалалари бўйича ўринбосари