1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шукроналик

6-02-2025, 16:43 656 Ўқиш режими + -
Шукроналик –инсонлардаги энг чиройли фазилатлардан биридир.
Аллоҳ  таоло биз бандаларини яратар экан хар-бир инсонни ризқи билан яратган. Шунинг учун биз инсонлар, Аллоҳ берган неъматларга шукр қилиб яшашимиз керак. 
Аллоҳни бизларга берган тақдирига неъматларига ношукурлик қилмаслигимиз керак.
Ҳозирги кунда ёшларимизда ана шу шукроналик туйғуси етишмагандек туюлади. Ахир биз шундай доруломон, жаннатмакон юртда яшаяпмиз. Ёшларимизни илм олиши, яхши яшаши учун, ҳамма шароит яратилган. Аммо улар ичида шундай шароитга шукр қилмай енгил ҳаётга ҳавас қиладиганлари кўп. Ҳаётга ношукурлик кўзи билан қарайдилар. Инсонга берилган ҳар-бир неъматга ҳар куни шукр айтиш керак. Қарияларимизни “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил” деган нақллари бор. 
Соғлом юрибсизми дунёда қанчадан қанча носоғлом инсонлар, ногиронлар борлигини кўриб фикр қилиш керак.
Тўқмисиз дунёда тўқликни ҳис қилмайдиган қанча инсонлар бор уни фикр қилиш керак.
Шунинг учун шукроналикда бўлиш учун биз ақл билан фикр қилишимиз керак. Шундай юртда яшаётганимизга ҳар куни шукроналар айтишимиз керак. 
 
Жамила Отахонова  
Қамаши тумани "Ёртепа" МФЙ отинойиси