1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жумъа байрам куни

7-02-2025, 09:40 118 Ўқиш режими + -
Ҳафтада етти кун бўлиб, улар ичида жумъа куни фазилатли кундир. Жумъа куни мўмин-мусулмонлар учун байрам куидир.  Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти) .
Шу сабабли жумъа куни тозаликка эътибор бериб, тишларимизни мисвок билан тозалаймиз. Бу кунда ғусл қиламиз хушбўйланиб жумъа намозини ўқиш учун масжидларга борамиз. 
Жумъа куни мўмин-мусулмонлар учун хурсандлик, шодланадиган, бир-бирларини байрам билан қутлайдиган кун. 
Аллоҳ таоло барчамизни  жумъа куни баракасидан баҳраманд қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими