1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

9-февраль А. Навоийнинг таваллуд куни

9-02-2025, 09:54 375 Ўқиш режими + -
Ҳаммамизга маълумки, 9-февраль ҳазрати Алишер Навоий бобомизнинг таваллуд кунларидир. 
 Маълумки, ҳазрати Алишер Навоийдан бизга катта адабий мерос қолди. У зотнинг қолдирган меросларини ўрганган ҳар бир киши ҳар томонлама ўзига керакли манфаат олади.  
Аллоҳ таоло кимгаки, ҳикмат берган бўлса, унга жуда катта яхшилик берган бўлади. Бу ҳақда аллоҳ таоло:  “Бир инсонга ҳикмат (айтиш қобилияти) берилган бўлса, унга жуда улуғ хайр ва эзгулик берилибди демакдир” ( Бақара сураси, 269-оят).  дейилади.
Ҳазрати Алишер навоий ҳам ана шундай ҳикматли зот ҳисобланадилар. 
Алишер Навоий айтадилар:   
Ҳарамалеким киши хайр айлагай, 
Коми буким –равзада сайр айлагай.
Яъни, кишининг амали гўзал бўлса, ҳаёт саҳифаларини хайрли ишлар билан безаган бўлса, у энг олий мукофот – жаннат боғларида сайр этажак.
Алишер Навоий ўз ҳаётлари давомида хайрли ишларни кўп қилган. Бу ҳақда Заҳириддин Муҳаммад Бобирнинг “Бобирнома” асарида шундай дейилади: “Мунча бинойи хайрким, ул қилди, кам киши мундоққа муваффақ бўлмиш бўлғай”.Бобур Алишер Навоийнинг бунёдкорлик ишлари – халқ манфаати йўлида қурдирган бинолари учун бу эътирофни қилган эди.Унинг туркийзабон халқлар, хусусан ўзбек халқининг маънавий юксалиши, мамлакат ободлиги, эл юртнинг фаровонлиги йўлидаги фаолияти беқиёс. Навоий биргина Ҳирот шаҳри яқинида, Инжил анҳори бўйида бир қанча бинолар: “Ихлосия” мадрасаси (меҳнаткаш халқ болаларини ўқитиш ва тарбиялаш учун),  унинг қаршисида  “Холисия” хонақоҳи, “Қудсия” жомеъ масжиди, “Шифоия” даволаш уйи, “Сафоия” ҳаммоми, улар қошига тошҳовузлар қурдиради. Бундан ташқари, қатор карвонсаройларнинг бунёд этилиши, бузилганларини эса таъмирлаб тузаттириши ҳам шулар жумласига киради.Албатта, буларнинг барчасига ўзи ҳомийлик қилди.
Ҳазрати Алишер Навоий ҳар бир инсон халқ ғамида бўлиши унинг энг муҳим инсонгарчилик томони эканлигини қуйидаги байтда таъкидлайдилар: 
Одамий эрсанг демагил одами, 
Оники йўқ халқ ғамидин ғами...
 
Алишер Навоий ҳазратларининг ҳаёт ва ижодлари ҳар биримиз учун ибрат олиш манбаидир. 
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими