1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мусофирнинг дуоси

13-02-2025, 09:33 684 Ўқиш режими + -
Мусофир бу сафар қилувчи кишидир. Инсон сафар қилиш билан мусофирга айланади.
“Мусофир” сўзи арабча  сўз бўлиб, у “сафар қилувчи” деган маънони англатади. Сафар қилиш эса бирор кишининг   ўз яшаб турган манзилидан чиқиб бошқа жойларга бориш ниятида йўлга чиқишидир. 
 Аллоҳ таоло ўзининг китоби “ Қуръони карим”да  сафарга тарғиб қилиб шундай дейди: “ Ахир, улар ер юзида сафар қилиб, айланмайдиларми, ( ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди”. ( Ҳаж сураси, 46 –оят).
 
Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, мусофир киши қуйидаги нарсалардан тийилиш лозим.
  1. Мусофир киши сафарда бесабаб ҳар хил жойларга берухсат кириб чиқиш; 
  2. Мусофир киши сафарда ҳар хил ишларга беҳудага аралашиш;
  3. Мусофир киши сафарда бегона кишиларга бесабаб мулозамат қилиш;
  4. Мусофир киши сафарда атрофдагиларга қўпол муомила қилиш;
  5. Мусофир киши сафарда бўлар-бўлмас гапларга аралашмаслик;
  6. Мусофир киши сафарда дуч келган жойда ҳар хил ичимлик ва овқатларни истеъмол қилиш;
  7. Мусофир киши сафарда кўзни ҳар томонга беҳуда қарашдан ва қўлларни тўғри келган нарсани ушлашидан тийиш лозим. 
Мусофир киши сафарда юрганда доим яхши дуолар қилади. Чунки мусофир кишининг дуоси доимо мустажоб бўлади.  Пайғамбаримиз (с.а.в.): “ Уч тоифа кишилар борки, уларнинг дуоси қайтарилмайди. Улар:   1. Ота-онанинг дуоси. 2.  Мазлум кишининг дуоси. 3. Мусофир кишининг дуоси.
 
Аллоҳ таоло барчамизни хайрли дуолар олиб, икки дунё саодатига етадиган бандаларидан қилсин!
              
 
Р. Акбаров 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими