Аллоҳ таоло қиёмат куни барчамиздан Ўзи берган неъматлар ҳақида сўроқ қилади. Қиёмат кунида тўрт нарсадан сўроқ қилинмасдан қадамларимиз жойидан силжимайди. У тўрт нарса қуйидагилардан иборат:
- Дунёда берилган умримизни нимага сарф қилганлигимиз;
- Йигитлик даврини қандай ўтказганлигимиз;
- Мол-мулкимизни қаердан топиб, қаерга сарфлаганимиз;
- Илмимизга қандай амал қилганлигимиз.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шунда марҳамат қиладилар: “Қиёмат куни банда тўрт нарсадан сўралмагунча, унинг қадами жойидан жилмайди; умрини нимага сарфлагани, йигитлик даврини қандай ўтказгани. Молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва олган илмига қандай амалгани” ( Имом Термизий ривояти).
Шу сабабли барчамиз бу дунё ҳаётида ёшлик даврини икки дунёда манфаатли бўлиб ўткаришга, олган илмимизга амал қилишга, мол-мулкимизни қаердан топиб, қаерга сарфлаётганлигимизга, умримизни сарфини тўғри қилишга жиддий беришимиз лозим.
Аллоҳ таоло барчамизни ёшлик чоғларини тўғри ўтказишга, илмимизга амал қилишга, мол-мулкни ҳалол йўл билан топиб, уни ҳалол жойларга сарфлашимизга, берилган умрни эса икки дунё саодати йўлида сарф қилишга муваффақ қилсин!
Аллоҳ таоло қиёмат кунида юқорида тилга олинган тўрт нарсадан саволга тутилганида Ўзи юзимизни ёруғ бўлишига муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими