Жумъа куни барчамиз учун баракали кундир. Бугунги кунда мўмин-мусулмонлар жумъа намозини биргаликда адо этадилар. Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти) .
Шу сабабли жумъа куни тозаликка эътибор бериб, тишларимизни мисвок билан тозалаймиз. Бу кунда ғусл қиламиз хушбўйланиб жумъа намозини ўқиш учун масжидларга борамиз.
Жумъа куни мўмин-мусулмонлар учун хурсандлик, шодланадиган, бир-бирларини байрам билан қутлайдиган кун.
Аллоҳ таоло барчамизни жумъа куни баракасидан баҳраманд қилсин!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими