1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Илмсиз кишидан фатво сўраманг

17-02-2025, 10:04 89 Ўқиш режими + -
Диний масалада илмсиз кишидан фатво сўралмайди. Илмсиз киши динда фатво беришдан ўзини тийсин. Айрим тоифалар илмсиз ҳолда фатво бермоқдалар. Аслида илмсиз ҳолда фатво бериш яхшиликка олиб бормайди. 
Маълумки, Пайғамбаримиз (с.а.в) дан  сўралган саволларга  у зоти   бобарокот томонларидан  берилган жавоблардир. Бу савол жавоблар  илк  исломият даврида  шариъатимизни жорий этилиши учун бўлган.  Албатта   Расули акрам  саллаллоҳу ъалайҳи вассаллам бу саволларга   ўзларича эмас, балки, Қуръони карим  оятлари  ва   Аллоҳ таъоло томонидан илҳом қилинган   муборак  хадиси  шарифлари   орқали  жавоб берганлар  ва   бундай фатволарга  шариъатни  жорий қилувчи   фатволар  дейилади . Бу эса  фақат Расулимиз (с.а.в) нинг  ўзларигагина   хос  саналади. 
Фиқҳий олимларимиз,  хусусан  мазҳаббошилари ва  мужтаҳид олимларнинг  аслий илмга   суяниб  берган фатволари .
Кейингиси  жузъий   масалаларда пайдо бўлган саволларга берилган жавоблардир . Бунда  кишилар   шаръий  масалаларда  билмаган   нарсаларини  бирор бир олимдан  савол жавоб тариқасида сўрайдилар  ва олим томонидан  жавоб оладилар.  Фатво бериш   ўта  нозик   масала бўлиб,  фатво берувчи жуда  чуқур   ва  ишончли  илмга   эга бўлиши , Қуръони карим ,   ҳадиси шариф  ва  мужтаҳид уламоларимизнинг  илмларидан хабардор бўлишликлари лозимдир . Йўқса, илмсизлик билан  берилган фатво  оқибати  фатво берувчи учун жуда хатарли  эканлиги   Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг ушбу ҳадиси   шарифларида  ўз аксини  топган . Яьни: “Фатво беришга  журъатлироғингиз  дўзахга   киришга журъатлироғингиздир“. Ҳадиси  шарифнинг   маьносидан  шу нарса  аён бўладики, демак  илмсизларча   берилган фатво  нақадар оғир  ва аянчли   оқибатга  етаклаши, бундай фатво берувчининг охиратда  жойи дўзахда бўлишини  хабарини англатади. Шунинг учун,  ҳатто саҳобаи   киромлар ҳам  бирор бир шаръий масалага  дуч келганларида  фатво беришга шошилмаганлар,  балки,   ўзларидан кўра  олимроқ кишини излаганлар. Дарҳақиқат , фатво   берувчи  аввало  Қуръони каримни  яхши   билиши лозим . Чунки, шаръий   саволга жавоб  биринчи ўринда  Қуръони каримдан олинади . Сўнгра  Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг  ҳадисларини билиши,  кейин   мужтаҳид олимларнинг фатвога хос бўлган   асарларини  пухта ўзлаштирган  бўлиши билан   бирга  замонасининг  урф – одатлари  ва   ўша  замон кишиларининг  ижтимоий   ҳаётларидан  яхши хабардор  бўлиши   зарур .
Хулоса  қилиб айтганда, айни  вақтда ,   баъзи бир   қўштирноқ ичидаги  фатво берувчилар ҳоҳ юзма-юз бўлсин, хоҳ  интернет   тармоғлари  орқали бўлсин, фатво беришнинг  бу нозик жиҳатларини  назар   писанд қилмасдан ўзларини   олим  санаб,  Аллоҳдан   қўрқмасдан  илмсизларча  хеч қандай ваколатсиз  фатво бериб, кишилар ўртасида  ихтилофли масалаларни  келиб чиқишига  сабаб бўлаётганлари  айни хақиқатдир. Модомики , шундай экан  шаръий   масалаларда  хар қандай кимсадан ёки  ҳар қандай  интернет тармоғидаги ўзи билмаган  ва танимаган, мўмин мусулмонлар  илмини этироф этмаган  олимликни даво  қилаётганларга  савол сўраб мурожаат  қилиш, охир оқибат  инсонларнинг амаллари  ва эьтиқодларига  салбий таъсир   ўтказишлиги  ортида  икки дунё саодатидан  бебаҳра   бўлиб қолишларига   сабаб бўладиган  иллат эканлигини хар бир  мўмин мусулмон  яхши   англашлиги лозим . 
Муҳаммади домла Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари