1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Туш таъбири

17-02-2025, 10:09 660 Ўқиш режими + -
Маълумки, инсон ҳаёти давомида тушлар кўради. Бу тушлар ҳар хил бўлиши мумкин. Улар яхши ҳам. ёмон ҳам бўлади. Яхши тушлар Аллоҳдан, ёмон тушлар эса шайтондандир. Яхши тушлар инсоннинг кайфиятини кўтаради, руҳини тетик қилади. Ёмон тушлар эса аксинча, инсоннинг руҳини туширади, кайфиятини бузади. Инсон яхши туш кўрса,  бировдан унинг таъбирини сўрайди, бошқа бировга айтади. 
Ҳар қандай ҳолатда ҳам кўрилган тушни яхши томонга қараб таъбир қилиш лозим. Тушни ёмон томонга қараб таъбир қилишдан сақланмоқ лозим.
Аммо ёмон туш кўрса нима қилиш керак?
Ёмон туш кўрган киши тушини бошқа бировга айтишдан тийилиши ва ёмон тушнинг зараридан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш лозим. 
عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: “إِذَا حَلَمَ أحَدُكُمْ فَلاَ يُحَدِّثِ النَّاسَ بِتَلَعُّبِ الشَّيْطَانِ فِى الْمَنَامِ (رواه مسلم وابن ماجه)
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар: “Бирортангиз ёмон туш кўрса, шайтон у билан ўйин қилганини одамларга айтмасин” (Имом Муслим ва Ибн Можа ривояти). 
Ва яна бошқа ҳадисда эса:
عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنْ اللَّهِ وَالْحُلُمُ مِنْ الشَّيْطَانِ فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ شَرِّهَا فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ” (رَوَاهُ البُخَارِيُّ)
“ Солиҳ (рост) туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондандир. Бас, қачонки, бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди” (Имом Бухорий ривояти).
 
Хулоса қилиб айтамизки, ёмон туш кўрсак, чап томонга туфлаб,  тушни бошқа бировларга айтиб юрмаслигимиз лозим. Аллоҳ таоло барчамизни  ёмон тушнинг зараридан Ўз паноҳида асрасин!                 
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими