1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оилаларимизни Шайтондан асрайлик

18-02-2025, 12:49 109 Ўқиш режими + -
Балоғатга етган ҳар бир йигит-қиз оила қуради. Никоҳ билан боғланган оилани мустаҳкамлаш, уни турли хил нохушликлардан асраш, ажримларни олдини олиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Инсон оиласининг мустаҳкамлиги ҳамма нарсадан муҳимдир.  Инсон оиласининг бузилиши эса катта бахтсизликдир. 
Инсон оиласининг бузилишидан, эру-хотиннинг ажралишидан, болаларнинг машаққатга қолишидан фақатгина Иблис хурсанд бўлади.   
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иблис тахтини сувнинг устига жойлаб, сўнгра аскарларини (ер юзига) тарқатади.
қайси шайтон энг катта фитна (бузғунчилик)ни қила олса, ўшаниси иблисга яқин (вазир бўлади. Бир шайтон келиб. мен ундоқ ва бундоқ (бузғунчилик) қилдим, деди. Иблис унга:“ Ҳеч нарса қила олмабсан” деди. Сўнг (кўпчилик иблислар мана шу жавобни эшитгач), бир шайтон келиб: “Мен фалончини токи аёлидан ажрамагуни (оиласини бузмагуним)ча (васваса қилишни ва ораларига совуқлик солишни) тўхтатмадим”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Иблис мана шу шайтонни ўзининг яқинига олади ва унга: “Ҳа, сен (қойил қилибсан) дейди” дедилар. (Имом Муслим ривояти). 
Аллоҳ таоло оилаларимизни Иблис ва унинг шайтонлари фитналаридан асрасин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими