1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Динни қийин қилиб тушунтирманг

20-02-2025, 09:30 133 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар динни қийин қилиб тушунтирмоқдалар. Ислом дини оғирлик дини эмас. Уни оғир қилиб, қийин қилиб тушунтириш мусулмоннинг иши эмас.  Аллоҳ таоло Каломи шарифида марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди” (Бақара, 185). 
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти). Динни қийин қилиб кўрсатиш динга зарар бериш, фитна қилиш билан баробардир. 
Динни қийин қилиб кўрсатаверадиган одамни дин енгади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади”.
Динни қийин қилиб кўрсатиш динга зарар бериш, фитна қилиш ҳисобланади. Муоз разияллоҳу анҳу бир жамоатга имом бўлиб, намозни чўзиб ўқиганларида саҳобалар Пайғамбаримизга шикоят қилган эканлар. У зот: “Эй Муоз, фитначимисан!”, – деб айтган эканлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни динни қийин қилиб кўрсатишдан қайтариб, Ўзининг тўғри йўлида бардавом қилсин!
 Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими