Имомларимиз аҳолини сабр ва интизомга чақирмоқдалар
1129
20-03-2020, 11:19 436Ўқиш режими
+
-
Қашқадарё вилояти, Нишон ва Қарши туманларидаги жоме масжидлар имом-хатиблари ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда мазкур тумандаги “Деҳқон бозорлари"да сотувчи ва харидорларга юқумли касаллик билан бирга унинг ваҳимаси тарқалаётган вазиятни сабр ва интизом билан босиб ўтиш, мутахассисларнинг кўрсатмларига риоя қилиш, нарх-наволарни сунъий оширмаслик, ўз навбатида ҳаридорлар ҳам ўз эҳтиёжларига яраша маҳсулот ҳарид қилиш ҳақида тушунча бердилар. Маълумингизким, Юртимизда коронавирус пайдо бўлгандан сўнг айрим бозор ва озиқ-овқат дўконларида тирбандлик кузатила бошланди. Баъзи жойларда тадбиркорлар аҳоли ваҳимаси ва талабидан фойдаланиб, озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархини ошириб сотишга уринишлар ҳам бўлди. Бу эса аҳолида маҳсулотлар тақсиллиги ёки нархлар ошиб кетишига сабаб бўлди. Ушбу ҳолатда имом-хатибларимизнинг тушунтириш-тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда. ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги Матбуот хизмати.