1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ГИЁҲВАНДЛИК –ЗАРАРЛИ ИЛЛАТ

24-02-2025, 11:07 139 Ўқиш режими + -
Гиёҳванд бўлиш  инсоннинг ўзи ўз- ўзини турли хавф-хатарларга солиш билан баробардир. Аллоҳ таоло  китоби “ Қуръони Карим”да инсон ўз ихтиёри  билан ўзини соғлигини йўқотиб, соғлигига  хавфни юзага келтириш қайтариб: “ Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир”, дейди.  ( Нисо сураси, 29-оят).  Гиёҳвандлик инсонни  аста-секинлик билан ҳалокатга олиб бориб қўяди. Аллоҳ таоло  инсонни ҳалокатга олиб борадиган ишлардан  қайтариб шундай дейди:  “ Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”. ( Бақара сураси, 19-оят).
Гиёҳвандлик инсоннинг жонига,  соғлигига ҳам заралидир.  Гиёҳвандлик инсон тафаккурини ўтмаслаштиради,  инсон танасининг  турли касаликларга чидамлигини йўқотади,  хотирани сусайтиради, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкилиб кетишига сабабчи бўлади. У инсонларда бош, юрак, сил, ҳар хил ваҳима  каби касалликларни пайдо қилади.  Инсоннинг жамият учун меҳнат қилиш иқтидорини йўқотади, инсоннинг шарму- ҳаёси йўқолади,  ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қолади.  Инсонни дангаса, ялқов, оила ва жамият учун кераксиз инсонга айтиради. 
Гиёҳвандлик инсон наслига зарар берадиган иллатлардан биридир. Ҳолбуки, инсон ўз наслининг давомчилари бўлган авлодларига яхши нарсаларни мерос қолдириши лозим. Гиёвандлик эса келажак авлодларга яхши нарса қолдириб кетиш уёқда турсин, уни ҳали дунёга келмасидан олдин  тирик ўлдиришдир.  Гиёҳвандлик натижасида туғилган болалар  ҳали дунёга келмагган наслларни майиб-мажруҳ, ногирон  туғилишига сабаб бўлади. 
Гиёҳвандликни нг касри  фақат бир инсонга эмас. Балки бутун инсониятга зарар етказади.
Ҳолбуки, барча инсонлар ўз вужудини , ҳаётини,  соғлигини барча зарали нарсалардан сақлашга буюрилгандир. Гиёҳвандлик   моддалари инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандлик инсоннинг мол-дунёсишга  ҳам зарарлидир. Ҳолбуки, хар бир инсон ўзига берилган мол-дунёни исроф қилишга ҳаққи йўқ. Инсон ўзи меҳнат қилиб топган пулини гиёҳвандликка сарфлши ҳам исроф саналади.  
Инсон ҳаётига хавф туғдирадиган , айниқса,  ёшлар ҳаётига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим ишларимиздан бўлмоғи лозим. Зеро, миллатимиз, динимиз, яшаётган жамиятимиз учун  зарарли бўлган гиёҳвандлик иллатини йўқотиш  ва бу иллатни тарқалишини олдини олиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. 
Р. АКБАРОВ,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими