Аксирганда
11293
24-02-2025, 14:52
131
Ўқиш режими
+
-
- Баъзида шамолласак, акса урамиз. Шу пайтда айримлар “Алҳамду лиллаҳ” дейишади. Маълумки, “Алҳамду лиллаҳ” ўзбек тилида “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин” деган маънони англатади.
Одам алайҳиссалом таналарига жон кирган пайтида аксирган эканлар ва “Алҳамду лиллаҳ” деган эканлар. Шунда у зотга фаришталар “ярҳамукаллоҳ” (сени Аллоҳ ёрлиқасин) деб жавоб берган экан.
Одатда аксирган киши “Алҳамду лиллаҳ” деса, унинг ёнидаги киши “ярҳамукаллоҳ” дейди. Унинг бу тилагига нисбатан аксирган киши яна «Ярҳамукаллоҳу ва иййакум ва яғфиру лана ва лакум» (Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам ёрлиқасин ва бизни ҳам, сизни ҳам гуноҳларимизни мағфират қилсин) деб тилак билдиради. (Валлоҳу аълам биссаваб)
Барчамизга Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфирати насиб қилсин!
Р. АкбаровЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими