1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бидъатлардан сақланайлик

26-02-2025, 09:44 178 Ўқиш режими + -
Ҳар мусулмон биладики, диндаги ҳар қандай бидъат залолатдир. Динда бидъатларни ташкил қилишлик адашишга олиб боради. Ҳозирги кундаги мусулмонлар орасида гуруҳбозлик, тўда ва фирқалар ташкил қилиш ҳам бидъат ишлардан ҳисобланади.
Аслида, биз мусулмонлар бидъат ишлардан сақланиб, аҳли сунна вал-жамоат йўилини тутиб, уни озиқ тишларимиз билан тишлагандек маҳкам ушлашимиз зарур. Зеро, бу ҳақ пайғамбаримиз (с.а.в.) бизни огоҳлантириб шундай марҳамат қилганлар: "Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат - залолатдир" – деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими