1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом дини терроризмни қоралайди

26-02-2025, 09:47 188 Ўқиш режими + -
Маълумки, Ислом дини терроризмни қоралайди. Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қилинадиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринадилар.
Ислом дини ҳамиша инсон қадр-қимматига катта эътибор берган ва бошқа дин вакилларининг ҳам ҳаёти, шаъни, ор-номуси ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини юксак қадрлаган. Шайх Юсуф Қарзовийнинг “Ислом-инсон қалбига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлувчи ва бегуноҳ одамларга ҳужум қилишни кечирилмас гуноҳ, деб ҳисобловчи сабр-тоқат динидир”, деган фикрлари ҳам сўзимиз исботидир.
Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш билан қўрқитишдир.
Терроризм яширин руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадида қўлланилади.
Одамзодни ҳамиша ташвишга солувчи мазкур салбий иллатларнинг илдизлари, афсуски, узоқ ўтмишга бориб тақалади. Зеро, мозийда ҳам буюк аллома аждодларимиз уларга қарши курашда сермазмун ва пурҳикмат сўз қудратидан унумли фойдаланганлар.
Террористлар нафақат ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий ёки маданий соҳаларига зарар етказадилар, балки жамиятга оммавий тарзда психологик босим ўтказиб, энг мудҳиш шакллардаги зўравонлик ва агрессивлик мафкурасини ёядилар.
Терроризмнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, уларнинг зарарли эканлигини ёшларга тушунтириб боришимиз лозим. Ўзимизни ва атрофимиздаги кишиларни терроризм огоҳ қилиб, уларни терроризм сақлаб қолиш энг муҳим ишларимиздан ҳисобланади. 
Муҳаммади домла ҚОРАЕВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасинингҚашқадарё вилоятидаги вакил ўринбосари