1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАҚҚОСЛАМАНГ! Мутолаа

14-04-2025, 09:51 221 Ўқиш режими + -
#mutolaa 
🖼 ТАҚҚОСЛАМАНГ!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 
Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани,  мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги ҳам қайғуга солмайди.
✅ Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.
🔍 Ўтмишдан ўн йил аввалги ўзимни қидираман. Ҳозиргидан оддийроқ, амбағалроқ, илмсизроқ ўзимни.
Шу билан бирга, содда, беғубор, самимий, ишонувчан, қалби софроқ, ҳиммати баландроқ, ўзимни.
Озгина гуноҳига ҳам сиқиладиган юрагимни.
Иштиёқи баланд,  келажакдан катта нарсалар кутган, оламни ўзгартирмоқчи бўлган, оддий нарсалар хурсанд қиладиган, оддий воқеалар йиғлатадиган йигитчани.
📖 Сўраса чин қалбдан сўрайдиган, ўқиса таъсирланадиган ўзимни.
⏳ Мен ўзимни ўзим билан солиштираман. Топганларим эвазига йўқотганларим арзимаслиги, бугун топганларимни исталган пайтда топиб, исталган вақтда йўқотишимни биламан ва йўқотганларимни, ёшлик, софлик, туйғулар, иштиёқ, самийийликни энди тополмаслигимни ҳам биламан. Энди 20 ёшли ўзим ҳис қилган нарсаларни энди ҳеч қачон ҳис қилолмаслигимни ҳам биламан. Шу мени қайғуга солади...
📖 Ориф Таскиннинг «Муҳрланган дардлар» китобидан