1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АСМО БИНТИ АБУ БАКР

16-04-2025, 15:27 183 Ўқиш режими + -
Бу аёлнинг отаси ҳам, бобоси ҳам, синглиси ҳам, эри ва ўғли ҳам саҳоба ҳисобланган аёл эди. Ривоятларга қараганда, Асмо исломга ўн саккизинчи бўлиб кирган. Бу аёлга Аллоҳ насиб қилган икки сифат ер юзидаги барча нарсалардан афзалроқдир. У сифатларнинг бири Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ билан Маккадан Мадинага ҳижрат қилишганда йўлга озуқа тайёрлаб ҳалталарни оғзини боғлашга нарса тополмай белбоғларини ёки айримлар айтишади рўмолларини олиб ўртасидан йиртиб иккига бўладиларда ҳалта ва мешнинг оғзини маҳкамлайдилар. Шу ишлари туфайлик “Икки белбоғ соҳибаси” номини олганлар. Иккинчи сифатлари Мадинада энг биринчи туғилган мусулмон бола Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг оналари эканликлари шарафликда кифоя қилади. 
Зубайр ибн Авом хотинлари Асмони шунчалар рашк қилардиларки ҳатто у минган туяни сотмай сўйиб юборардилар. Сабаби, аёллари Асмо минган уловни бошқа бироб минишини истамас эдилар. 
Таърихчи олимлар: “Асмо юз йил умр кўрдию лекин бирор дона тиши тушмади, ақли жойида эди”, дейишган. Асмо розияллоҳу анҳо муҳожирлар (Маккадан Мадинага кўчиб келган саҳобалар)нинг энг охири вафот этганларидан ҳисобланадилар.
 
Анасхон ТУРДИБАЕВ
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси