1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади

17-04-2025, 12:37 310 Ўқиш режими + -
Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади.  Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва алалоқибат таназзулга юз тутади. 
Хали оила борасида тажрибага эга  бўлмаган ёшларга панду - насихат килиб,уларни йўлга солиш ўрнига  кайнонанинг жабру ситамига чидай олмай  уйдан кетишига ёки бу ғавғоларни кўтара олмай ўз жонига касд  килишига сабабчи бўлаётган кайноналар билсинларки, қиёмат кунида  қилган зулмлари ўзларига  зулмат бўлиб  келади. Айрим хонадонларда аксинча ёшларимиз  шукр килмасдан  ўз оиласини барбод қилиб, фарзандларини отасиз катта бўлишига сабабчи бўлиб қолади.
Яна бир афсусланарли ҳолат ҳали - балоғат ёшига етиб улгирмаган  қизларни йиллаб  фотиҳали қилиб қўйиш ёки руҳан,  жисмонан оила  қуришга тайёр бўлмаган қизларни узатиш ёки келин қилиш холатлари, хали турмуш қурмай   бузилишига ёки оила қурилса хам   тезда ажралишига сабаб бўлиб  қолмокда. 
Оила муқаддас   даргоҳ. Оиланинг асосий вазифаси инсониятнинг занжирини соғлом ва иқтидорли авлодлар билан  боғлаб боришдан иборат.
Рухан ва жисмонан етук булмаган кизларни эрта турмушга бериш орқали  оилада, фарзандли бўлиш жараёнларида  ҳатто  жамиятда муаммо келиб чикади. Ўзбекистонда  эрта никоҳнинг тарқалишини баҳолаш кўрсатгичлари  37,3 фоизни ташкил этади, бу фақат айрим худудларда  16,8 фоизни ёки алохида холларда  1,5 фоиз содир бўлиши мумкин. Эрта турмуш қуриш сабаблари орасида   ота-оналарни фарзандларини оилавий хаётини тезда тартибга солиш истаги ёки  саломатлик масалаларида тўғри билимга эга эмаслиги ёки  кайсидир маънода ўз манфаатларини ўйлашлари сабаб бўлади. Эрта турмуш қуришнинг  замиридаги салбий окибатлар  даромадли   никох  оркали  молиявий ахвол  22,5 фоизни,   режалаштирилмаган хомиладорлик   15,2 фоизни яъни хали жисмонан она бўлишга тайёр бўлмаган омиллар ётади.
Шу сабаб турмушга чиқиш ёшини қизлар учун  21- 22 ёш, йигитлар учун  23-25 ёш бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Вазирлар Махкамасининг  2003- йил   25-августдаги  "Никохланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш Низоми тўғрисида" ги 365- сонли Қарори асосида  никохланувчи шахслар ФХДЁ булимига ариза берганларидан сунг куйидаги касалликларни аниқлаш учун текширувдан ўтадилар:
1.Акушер-гинеколог.
2.Рухий касаллик.
3.Гиёхвандлик.
4.Сил касаллиги.
5.Жинсий йул билан  юкадиган касаллик.
6.ОИВ/ОИТС  касалликлари ва бошкалар.
Шунингдек давлатимиз ва соғликни  сақлаш вазирлиги томонидан эрта  турмуш қуришни олдини олишга оид катор чора-тадбирлар  ишлаб чикилган.
-Оила-махалла хамкорлигини йулга куйиш.
-ДРМ ларда Аёллар маслахатхонасини ташкил этиш.
-Тиббиёт муассасаларида ўсмир кизларни  чукур тиббий кўрикдан утказиш.
-Ёшлар уртасида таргибот -ташвикот ишларини олиб бориш.
-Ўсмир кизлар ва уларнинг ота-оналари билан   эрта турмуш куришнинг  салбий окибатлари хакида тушунтириш ишларини олиб бориш ва хоказо...
Халкимиз азалдан  оилани мукаддас  даргох сифатида эъзозлаган, кадрлаган  бу кўрғонга завол етмаслиги учун харакат килган. Зеро, оилани  мустахкам саклаш ва бошкариш, фарзандларни элу-юртга муносиб   килиб  тарбиялаш энг масъулиятли вазифадир. Юртимизда оилалар мустахкамлигини таъминлаш, ёшларни оилага тайёрлаш  борасида миллий қадрият ва анъаналаримиздан келиб  чиккан холда саъйи -харакатлар  ва бир қатор эзгу ишлар олиб борилмокда.
Шундай экан  барчамиз биргаликда фарзандларимизга оила  маданияти  ва оилавий   муносабатларни  ёшлигидан ўргатмоғимиз лозимдир. Шундагина оилаларимиз тинч хаётимиз   фаровон юртимиз обод ва жамиятимиз маънан соғлом булади.

Б. Хаитова, Китоб туман отинойиси