1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РОСУЛУЛЛОҲНИ ЭМИЗГАН АЁЛ

19-04-2025, 13:23 282 Ўқиш режими + -
Ҳалима сўзи арабча исм бўлиб мулойим, раҳмдил, шавқатли аёл, деган маъноларни ифодалайди. 
Арабларда фарзанд туғилса уни тоғли тоза ҳавода яшайдиган қабилаларга эмиздириш учун бериб одати бор эди. Буни улар болалари бақувват, чиниққан бўлиши учун қилишар эди. Яна шаҳар ҳудудига кўплаб бегоналар ташриф буюриб, турли хил лаҳжадаги инсонлар келади. Бу эса соф тилни ўзгаришига олиб келадиган омиллардан, деб ҳисоблаб болаларини шаҳардан узоқда тарбияланишини исташар эди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳам ёшликларида Буну Саъд қабиласидан бўлган Ҳалимага эмизиб бериши учун беришади. Ҳалима Абу Зуайбнинг қизи эди. Эрининг исми Ҳорис ибн Абдулуззо, куняси Абу Кабаша эди. Буларнинг яна Абдуллоҳ исмлик ўғли ҳам бор эди. Муҳаммад алайҳиссалом Ҳалимани уйига келишлари билан Аллоҳ таоло бу хонадонга файз-баракасини ёғдира бошлади. Ҳайвонлари серсут, ерлари унумдор бўлди. Эмизиш вақти тугагач Росулуллоҳнинг оналарига олиб бориб яна муҳлат олиб қайтадилар. Шундан сўнг Росулуллоҳнинг кўксиларини ёриш воқеаси бўлиб ўтади. Бундан Ҳалима қўрқиб кетиб, оналари Оминага қайтариб берадилар. Орадан йиллар ўтиб Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлдилар. Ҳалима ёши катта аёл бўлиб иймон бахтига мушарраф бўлди. Орадан озроқ вақт ўтиб эмизган боласини зиёратига келганида Росулуллоҳ бу бахтга эришган аёлни тўнларини остига солиб, кутиб олдилар.
Бу мақолада эътибор бериладиган битта асосий жиҳати бор. Яъни, қайси бир муборак нарса бирор-бир бошқа нарсага нисбат берилса, унинг баракасидан нисбат берилган нарсалар ҳам насибадор бўлади. Мисол учун қорилар Қуръонни ёд олишгани учун унинг сабабидан ҳаммани ҳурматига сазовор бўладилар. Ёки яна бир мисол, оддий бир ғишт уни масжид қурилишига ишлатилса мақсадга сазовор бўлади. Аксинча, айни шу ғиштни фаразан халохонани ерига терилганда эди, оёғости бўлар эди. Ҳудди шунингдек, Ҳалимаи Саъдийя ҳам Муҳаммад алайҳиссаломни эмизиш билан улкан ҳурмат-эътиборга эришдилар. Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин!
 
Анасхон ТУРДИБАЕВ
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси