1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Кўчат экиб боғ қилайлик!

22-04-2025, 09:15 113 Ўқиш режими + -
Деҳқонларимиз тажрибасига кўра ўз вақтида экилган дарахт кўчатлари бехато кўкариб, ўзининг яхши самарасини беради. Шу сабабли имкони борича кўчат экиб боғ қилсак, айни муддао бўлади. 
Боғда экилган ҳар бир дарахт кўчати садақаи-жория ҳисобланади. Садақаи-жориянинг савоби то қиёматгача мўмин-мусулмонга етиб туради. Шу билан бирга дарахт экиш юртимизда кўкаламзор жойлар кўпайишига сабаб бўлади. Кўкаламзор жойга кўз тушиши билан одамнинг кўнгли равшан тортади. Юртимизда кўкаламзор жойлар кўпайсин. Шу билан бирга кўчат   экиш билан инсон ўзидан кейин садақаи жория қилган бўлади. Садақаи жориядан эса инсонга то қиёматгача савоб етиб боради. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Агар бирор банда бирон кўчат экадиган бўлса, ундан инсон, ҳайвон ёки қуш еса, бу ўша бандага қиёмат кунигача садақаи жория бўлади”, дейилган (Муслим ривояти).
Шу туфайли бугунги кунларни ғанимат билиб, имкони борича кўчат экишга аҳамият берайлик. Албатта, дарахт кўчати экишда катта савоб бор. Бу ҳақда жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: “Агар бир банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Муслим ривояти).
Келинг, дарахт кўчати экиш ишларида фаол иштирок этайлик!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими