1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ижоба масжиди ҳақида биласизми?

23-04-2025, 11:19 166 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳиро ғоридан тушиб, Макка томонга келаверишда мана шу (расмдаги) масжидга кўзингиз тушади.
Унинг номи "Масжидул Ижоба" бўлиб, Ҳиро ғори билан жуда яқин алоқаси бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 35 ёшларидан эътиборан тез-тез Ҳиро ғорида ёлғиз қолар, ҳатто баъзан бир неча кунлаб у ерда қолиб кетардилар. Шу аснода оналар онаси, нубувват хонадонининг султонларидан Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳо гоҳ (дам) ўзлари Расулуллоҳ алайҳиссаломни кўргани келар, гоҳида эса қуллари Майсара билан озиқ-овқат жўнатардилар.
Пайғамбаримизни зиёрат қилишга ўзлари келганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадийжа онамизни тоғга чиқиб, ғоргача бориб чарчаб қолишларини истамасдилар. У зот алайҳиссалом узоқдан туриб, албатта бу ерлар ҳозиргидек эмас, ҳар ер очиқ эди, тоғни устидан ҳам паст жуда яхши кўринарди, елкаларида озиқ-овқат олиб келаётган Хадийжа онамизни кўрганларида, овозлари етадиган жойгача келиб, «Сен келма, ўзим бораман», деб шу масжид ўрнига келардилар. Ўша жойда Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишар, шу ерда ўтириб суҳбат қуришар, ҳаттоки бу суҳбатлар тонгга уланарди. Айнан шунинг учун мазкур хотирани абадийлаштириш мақсадида, кейинчалик масжид барпо қилинди.
Абдуллоҳ Раҳим