1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фарзандларимизни ота – она бўлишга тайёрлаш-муҳим вазифа

25-04-2025, 09:18 128 Ўқиш режими + -
Халқимиз ҳар бир фарзандни ниҳолга қиёслашади. Бир ниҳолни парвариш қилиб, дарахт қилиб мевасини кўриш учун мехнат, сабр ва илм талаб қилинади. Биз ўзбек халқи болажон халқмиз. Фарзандларимизни кўз қорачиғидек асраб авайлаб вояга етказамиз  ва мана шу фарзандларимизни фарзандларини кўришга баъзида жуда шошиб қўймаяпмизми? Эрта турмуш қураётган ёшларимиз ҳаётнинг синовларига, аччиқ ҳақиқитларига, турмушнинг муштига энг муҳими ота-оналик масъулиятига тайёрмикан?  Фарзандларимиз катта ҳаётга қадам қўяётганда уларни қўллаб қувватлашимиз ва ҳар биримиз шу саволларни ўзимизга бериб кўришимиз керак. Ўғлим бир оилани ҳам моддий ҳам маънавий томондан таъминлай оладими? Эрлик лавозимига тайёрми? Оилани адолат билан юрита оладими? Фарзандларига меҳрибон ва масъулиятли ота бўла оладими?  Қизим келинликка, рафиқа бўлишга, она бўлишга тайёрми? 
Инсон улғайиб маълум ёшга етганда оила қуриб яшашни истаб қолади. Оила қуриш ва унинг тинчлигини асраш инсон учун катта масъулиятдир. Хар бир оила мустахкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда хар бир гўдакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетиши учун тўлиқ кафолатни таминлаш керак. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларининг бирида: "Эрларига мехрибон, фарзанд кўра оладиган аёлларга уйланинглар. Чунки мен қиёмат куни сизларнинг кўплигингиз билан бошқа умматларни олдида мақтанаман", дедилар.(Имом Ибн Хиббон ривояти).  Наслимиз давомчилари, фарзанд невараларимизни соғлом туғилишида йигит ва қизларимизнинг соғ-саломат бўлишлари катта аҳамиятга эга.  Улар "Оила" деб аталмиш қўрғонни қуриш учун пухта тайёргарлик кўриш керак.  Айниқса аёл, бўлажак оналигини, оила бекасилигини, мураббиялигини тушуниб, буни мукаммал ўрганмоғи керак. Ва яна қизларимизнинг қўлларида мўъжазгина хунари бўлса нур устига ало нур бўлади.  

Насиба Ботирова,
Қашқадарё вилояти бош имом-ҳатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари