1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оила мустаҳкам бўлса, Ватанимиз гуллаб яшнайверади

28-04-2025, 17:16 318 Ўқиш режими + -
Роббимизга беҳисоб хамду саноларимиз бўлсинки бандалари учун энг гўзал суюкли бўлган, уларнинг ҳаëтининг мазмуни бўлган фарзанд неъматини ато этди. Шу неъматини ато этиш баробарида уларни тарбиясига, ахлоқ одобига, камол топишига ота-онани масъул қилиб қўйди. Фарзандларни камолоти учун энг муҳим омиллардан бири бу ота-онанинг мухаббати ва доимий эътиборидир. Фарзандлар ота-онани кузатиб,улардан ўрнак оладилар. Шунинг учун хам яхши хулқ, одоб ва мехнатсеварликда фарзандларига ўрнак бўлишлари лозим бўлади. Она фарзандлари учун улкан тарбиячидир. Айниқса қиз бола учун.Она қизига хаëт сабоқларини беради. Уни келажакда яхши аëл, яхши она бўлишига тайëрлайди. Келажак авлодларимизни соғлом, баркамол,илмли бўлиши учун, қизларимизни аввалом бор илмли қилиб хаëтга тайëрлашимиз керак. Зеро улар келажак авлод тарбиячиларидир. Бундан хулоса қиламизки, биз эрта никохни, ажримларни олдини олишга ҳисса қўшишимиз керак. Никоҳ муқаддас тушунча  у  икки инсоннинг давлат ва жамият томонидан тан олинган ўзаро иттифоқидир. Юртимизда бу иттифоқнинг ëш чегараси хар икки жинс вакиллари учун 18 ëш деб белгиланганидан кейин эрта турмуш қуриш холатлари сезиларли даражада камайган. Оила кодексининг 13-моддасида "Диний расм-русмларга биноан тузилган никоҳ хуқуқий ахамиятга эга эмас"лиги кўрсатилган. Бироқ никоҳ ëшига тўлмаган қизлар билан ФХДË органлари рўйхатидан ў‌тмасдан, шаръий никоҳ тузиш  билан никоҳ тўйи маросимларини ўтказиш холатлари кам бўлсада, хамон учраб турибди.Мў‌рт ва хуқуқий ҳимояланмаган оилалар кўп холатларда бузилиб, аксарият холларда аëллар жабрланувчи бўлиб қолаëтгани ачинарлидир. Бу каби салбий холатларни олдини олиш мақсадида Ў‌збекистон Республикаси Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, ва Оила кодексига ў‌згартириш киритилганидан хаммамиз хабардор бўлишимиз керак. Эрта никоҳни олдини олмаслик, шу билан бирга никоҳ ëши тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш эндиликда  маълум жавобгарликларни келтириб чиқаради. Бундан кўзланган мақсад она-бола саломатлигига салбий таъсир этаëтган холатларни олдини олиш, келгуси наслларнинг хар томонлама соғлом онадан дунëга келишини таъминлашдир. Бу борада тегишли давлат  ташкилотлари таълим хамда тиббиëт муассасалари мутахассислари хамкорлигида амалга оширилаëтган тарғибот ишлари янада кучайтирилмоқда. Шифокорлар, педагоглар хотин-қизлар қўмиталари отинойилар ва маҳалла фаоллари томонидан ëшларга соғлом хаëт ва узоқ умр кўриш жисмоний ва маънавий баркамолликка эришиш оила мустаҳкамлиги хусусида хаëтий мисоллар орқали  нуронийларимиз томонидан кенг ёритиб берилмокда.
Хар бир ота-она, хар бир никоҳланувчи ëш ўз хақ-хуқуқини ва бурчини яхши билса, ў‌з соғлиги ва фарзандлари олдидаги маъсулиятини чуқур ҳис этса, хавотирга ў‌рин қолмайди. Оила мустаҳкам, келажак авлодлар баркамол бўлади.Эрта никоҳни ва ажримларни олдини олиш, етим болалар хамда никоҳсиз туғилаëтган фарзандлар кўпаймаслиги учун барчамиз маъсулиятли бўлишимиз муҳимдир. Соғлом муҳитни шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаëтган тарғибот ишларидан кўз‌ланган мақсад хам соғлом, хам мустаҳкам оила барпо этишдир. Зеро Ватан оиладан бошланади. Оила мустаҳкам экан Ватанимиз гуллаб яшнайверади.

Бодом Курбонова,
Китоб  туман бош имом -хатибининг хотин- қизлар 
масалалари бўйича   ўринбосари