1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бепарволик-балонинг боши

2-05-2025, 17:02 197 Ўқиш режими + -
Тезкор асримизда виртуал мулоқот воситалари орқали турли ахборот бўҳтонлари, кимнингдир бепарволиги сабаб тарқатилаётган ёлғон хабарлар ҳоҳлаймизми, йўқми турмушдаги хотиржамликка путур етказиб, оилалар бузилиб кетиши, келажагимиз ворислари бўлган фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаяпди. Бошқаларни ҳайрон қолдириш учун тўғри ёки нотўғри ахборотларни интернетга жойлаштираётган "билағон"ларга инсон қадри, қалбидаги аламлар бир чақага арзимайди.
Дарҳақиқат, инсон наздида кишилар орасида шов- шув тарқатиш гўёки оддий ишдек туюлиши мумкин, аслида бу турли замонавий мулоқот дастурлари ёрдамида олинган сурат ва видеоларнинг таъсири инсон руҳиятида кучли зўриқиш, эмоционал ўзгаришлар, маълумотларга кўр- кўрона эргашиш истагини ҳосил қилади. Бачкана, ҳаёсиз, бировнинг жисмоний камчиликларини масхаралаш, очиқ- ошкора менсимаслик ва маза қилиб  эти сесканмайдиганлар бизнинг болаларимиз эканлиги айни ҳақиқатку. Юзлаб, минглаб одамларнинг муҳокама мавзусига айланадиган сохта маълумотлар- уйдирма, бўҳтонлар фитна келтириб чиқариши мумкин.
Ислом динида фитна чиқариш оғир гуноҳлардан, ҳатто одам ўлдиришдан ҳам катта гуноҳ саналади.аллоҳ таоло:"фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир..."(бақара, 191- оят)-  деб огоҳлантирган.
Ҳар қандай бузғунчи куч мамлакатдаги жузъий камчиликлар ва ўткинчи нуқсонларни бўрттириб кўрсатиб, жамоатчилик фикрини чалғитиши, унинг истиқболига халқ ишончини сусайтириб юборишга уринади. Ноқулай ҳолатларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган, ёшларда бераҳмлик, шафқатсизлик кайфияти уйғотадиган тасвирларга ишонмаслик лозим.айниқса, покиза болаларимиз тарбиясини бузадиган ахлоқсизлик авж олган маскан ҳам интернет бўлиб қолаётгани ёлғон эмас. Бошқалар кўриши тақиқланган бу нарсалар қалб гўзаллигини ўлдирадиган оғудан,-да ёмон.       Ҳаётда муносабати бузилиб, ажрим ҳолатига келиб қолган ёш оилаларни яраштиришларимиз кўпда самарасиз бўлаётгани, улар андиша деган улуғ гавҳарни оёқлар остида эзғилаётгани қалб оғриғи, муқаддас қўрғонга тошлар отаётгани учун айтаман-да. Хижолатпазлик, пушаймонлик йўқолаяпти аксарият оилаларда зеро, бировнинг обрўсини тўкиш динимизда ҳаром қилинган.
Маълумот қабул қилишда, ахборотларга нисбатан мантиқий фикрлашни ҳосил қилалиган, онг остида узоқ муддат қолиб кетадиган салбий фикрлардан қутулишнинг калити - вақт, меҳнат, ҳалоллик, билим, ўзини қўлга ола билиш, жисмоний, ақлий ва ахлоқий фазилатларини уйғотишдир.ноқулай ҳолатлардан халос бўлишнинг энг ишончли йўли бахиллик ва ахлоқсизлик фитратидан соқит бўлишлик, рухият софлиги бепарво бўлмайлик.
Марям Мамаюсупова,
Косон туман бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари