1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фитна кўз илғамас хатар

2-05-2025, 17:07 221 Ўқиш режими + -
Фитна шундай бир  иллатки, у урчиган вақт ақллар шошиб ҳайратда қолади, қалблар эса ўлади. Барча ишлар боши берк кўчага кириб қолади.Ҳаётдан хотиржамлик ибодатлардан ҳаловат кетиб унинг ўрнини безовталик нотинчлик, вахима ва изтироб эгаллайди.
Фитна бир шамолки, кичик учқунни хам катта алангага айлантиради. Қаршисида учраган хамма нарсани куйдириб, кул қилади. Фитна кўз илғамас хатарки, табассумни ғазабга, шодликни қайғуга, адолатни қабохатга, вафони хиёнатга айлантирадиган, қўйинки,барча разолатларни қаноти остига олган илллатдир. Фитна инсоннинг  энг нозик ва самимий туйғулари билан ўйнашадиган шайтоний бир ишдирки, унга йўлиққан кишини ўз домига тортиб, ижобат қилганларни эса хайвондан хам пас даражага тушириб юборади. Фитналар шундай ҳодисаки, у пайдо бўлганда ҳар тарафдан қора булутлар ёпирилиб келади.Хамма ёқни эгаллаб олган зулмат ҳақиқат устида парда тортади. Инсонлар шубҳа ичига қолади. Натижада шахс  ва жамият қаршисида жуда катта муаммо пайдо бўлади. Фитна бир жумбоқки инсон уни ечиш учун жавоб излайди. Бу қанда содир бўлди, нима қилмоқ керак, ечим нимада, тўғри йўл қайси томонда, кимдан маслахат сўраш керак деган саволларга жавоб ахтаради. Жавоб топилса-топилди, бўлмаса, фитна гирдобига қолиб унинг қурбонига айланади.
“Фитна” сўзи яна бирор нарсадан ҳайратланиб, ажабланишга нисбатан хам қўлланилади. Демак, фитна имтихон маьносида келса-ижобий, фасодга олиб боргувчи, ажабланиш маьносида келса-салбий маьнода далолат қилади.
Фитна энг катта ва энг оғир гунохлар сирасига киради.Нима учун бундай? Саволнинг жавоби қуйидагича:масалан,қотиллик оғир гуноҳлигини яхши биламиз. Лекин фитна ундан-да оғирроқ. Қотиллик бир киши бошқа кишининг жонига қасд ққилиши билан амалга ошади. Фитна эса жаммият ва ундаги  шахсларнинг жонларига қасд қилиш демакдир. Қотилликда бир кишининг ҳаётига зомин бўлса, фитна сабабидан бутун жамият ҳаётида нотинчлик рўй беради. Шунинг учун хам фитна қотилликдан ёмонроқ ва ашаддийроқ, дейилган. “Фитна қотилликдан хам ёмондир”  ( Бақара сураси 191-оят).
 
 
Ойгул Зикирова,
Қарши шаҳар бош имом-ҳатибининг хотин-қизлар масалалари 
бўйича ёрдамчиси