Ижтимоий тармоқларда айрим кишилар турли хил нарсалар билан одамларни алдайдилар. уларга фириб берадилар. Фириб ва алдов мўмин-мусулмоннинг иши эмас. Ислом дини мўмин-мусулмонларни алдов ва фириб беришдан қайтаради.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам дон сотаётган одамнинг ёнидан ўтиб қолдилар. Унинг дони орасига қўл тиқиб кўрсалар, намланиб қолган экан. “Бу нимаси?” деб сўрадилар. Сотувчи: “Расуллоҳ, унга ёмғир тегибди” деди. Шунда Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Уни устига чиқариб қўймайсанми. одамлар кўрар эди” дедилар. Ва Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:“Ким бизни алдаса, у биздан эмас”, дедилар. (Имом Ҳоким ривояти).
Ўзгаларни алдаб, уларга фириб бериб, ҳеч ким мурод мақсадига етмайди. Алдов ва фирибгарликнинг умри қисқа. У қачондир ошкор бўлади. Бу амални қилиб юрган кишининг юзи қора бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил алдовдан, фирибгарликлардан асрасин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими