1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Олтита ҳақнинг бири

15-05-2025, 11:25 93 Ўқиш режими + -
Маълумки, мусулмоннинг мусулмондаги олтита ҳаққи бордир. Бу олти ҳақнинг бири насиҳат беришдир. Агар мусулмон бошқа мусулмондан насиҳат сўраб келса, унга холис насиҳат бериши лозимдир. Зеро, насиҳат қилиш ҳар бир мўъмин-мусулмоннинг бошқа мўъмин-мусулмондаги ҳақларидан биридир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Мусулмоннинг (бошқа) мусулмон зиммасидаги ҳаққи олтитадир: “Унга рўбарў келсанг, салом бер, сен (бирор нарсага) таклиф этса, уни қабул қил, сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, агар аксириб, Аллоҳга ҳамд айтса, унга ташмит айт, бетоб бўлса, уни зиёрат қил, вафот этса, (жанозасига) эргаш (яъни қатнаш)” дедилар” ( Имом Муслим ривояти). 
                Насиҳат қилишнинг қуйидаги одоблари бор:
  1. Насиҳат сўраб келган кишини очиқ юз билан қарши олиш;
  2. Насиҳат сўраб келган кишидан ҳол-аҳвол сўраш;
  3. Насиҳат сўраб келган кишининг фикрини охиригача тинглаш;
  4. Насиҳат беришни яхши ният билан бошлаш;
  5. Насиҳат сўраб келган кишининг кўнглига тегмасдан унга чиройли насиҳат қилишга ҳаракат қилиш;
  6. Насиҳат ўзида дунё ва охират манфаатларини қамраб олиши;
  7. Насиҳатда  ишонарли нақлий ва ақлий далиллар келтириш;
  8. Насиҳатда ҳаётдаги ибратли воқеалардан мисоллар келтириш;
  9. Насиҳатда кишининг хато ва камчиликларини ётиғи билан тушинтириш;
  10. Насиҳатда кишининг ижобий томонларини кўрсатиб ўтиш;
  11. Насиҳатни ўрни ва вақтини билиб, уни холис қилишга уриниш;
  12. Бирор кишини уялтириш учун унга кўпчилик орасида насиҳат қилишдан сақланиш;
  13. Риё учун бошқа кишига кўпчилик орасида насиҳат қилишдан сақланиш;
  14. Имкони борича насиҳатни махфий қилиш;
  15. Насиҳатни бирор ғаразли мақсаддан холи бўлишига эришиш;
  16. Насиҳат қилишда бировнинг айбини юзига солмаслик;
  17. Насиҳат якунида яхши хулосалар чиқариш;
  18. Насиҳатга келган кишига “худо хохласа, келгусида ҳаммаси яхши бўлади”, деб яхши тилаклар билдириш. 
 
           Насиҳат қилувчи кишининг илми юқори, ҳаётда тажрибаларга эга бўлиши, фаҳм-фаросати юқорида даражада бўлишлиги муҳим аҳамиятга эга. 
                 Хулоса қилиб айтамизки, ҳар томонлама яхши ниятда, таъсирчан услубда, самимият билан қилинган насиҳат катта ажр-савобларга сабаб бўлади. У инсонлар ўртасида ёмонликни мавҳ қилиб, яхшиликни бардавом бўлиши учун хизмат қилади.
 
Р. Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими