1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СЕҲРГАРНИНГ ШАРЪИЙ ЖАЗОСИ

19-05-2025, 15:06 178 Ўқиш режими + -
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу дунёни синов учун яратган экан демак синовни натижаси чорасиз амалга ошади. Натижада эса бандалар ўзларини синов жараёнида амалга оширган амалларини мукофотини тезда кўрадилар. Жазо икки хил бўлишлиги аниқ: Яхши амалларга яхши жазо ёмон амалларга эса ёмон жазо. Бу жазони эгаси ҳам Аллоҳ чунки яратувчи ҳам синовчи ҳам жазо берувчи ҳам ўзи. Аллоҳ бу борада жуда ҳам одил Зот, ваъдасига асло хилоф қилмайди. Каломи шарифида шундай хабар беради: “Албатта Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди” Раъд сураси 31-оят нимани ваъда қилган бўлса албатта амалга оширади.
Демак, ҳар бир нарсани ўзига хос ва ўзига мос жазоси бор экан, сеҳргарни ҳам ўзига хос даражада жазоси бор. Бундан ҳеч ким қутилиб қололмайди. Жазони енгил ёки оғир бўлишлиги унинг одамларга етадиган зарарларини кўплиги ёки озлигига боғлиқ. Ҳисоб китобларга қараганда сеҳрнинг зарари жуда оғир эканлиги оятлардан ва ҳадислардан жуда маълум ва машҳур. 
Шунинг учун Исломда сеҳргарнинг жазоси қатл қилинишдир дейилган.
“Сунан Аби Довуд”да ишончли тобеинлардан бўлган Бажола ибн Абададан ривоят қилинади:
Умар ибн Хаттоб ҳар қандай сеҳргар эркак ва аёлни ўлдирингиз, деб ёзиб юборди.
“Сеҳргарнинг жазоси қилич билан урилишдир” ҳадиси заифдир.
Молик, Аҳмад, Абу Ҳанифа шу фикрни (яъни қатл қилишни) айтганлар, саҳобалардан Умар, Усмон, Ибн Умар, Ҳафса ва бошқалар ҳам шундай деганлар.
Шофеий сеҳргарни сеҳр сабаблигина қатл қилишни рай қилмаган, фақат сеҳрида куфрга етказадиган амални қилса, ўлдирилади, деган. Аҳмад ибн Ҳанбалдан бир ривоятда ҳам шундай дейилган.
Шу ўринда савол бўлиши мумкинки, нега Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини сеҳрлаган Лабид ибн Аъсомни қатл қилмаганлар?
Жавоб шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан яҳудийлар ўртасида аҳд-битим бор эди. Агар уни қатл қилганларида ўша аҳдни бузган бўлардилар. Усиз ҳам улар мусулмонларга кўп фириб-найранглар қилишаётган, уларнинг динларига нуқсон етказишга уринишаётган эди, агар уни қатл қилсалар, одамлар Муҳаммад асҳобларини ўлдирмоқда деб гап тарқатишлари мумкин эди. Маълумки, Лабид ибн Аъсом яҳудийларнинг иттифоқчиси эди, бу “Саҳиҳул Бухорий”да Оиша розияллоҳу анҳо ривоятларида собит бўлган. Аммо, аҳли китоб сеҳргарнинг ҳукмига келсак, жумҳур аҳли илмлар аҳли китоб бўлган сеҳргарни ўлдирилмаслиги, фақатгина сеҳри билан бировни ўлдирган бўлса, шундагина ўлдирилишини айтганлар.
Аммо, Имом Абу Ҳанифа аҳли китоб сеҳргарни ҳам қатл қилиш фарзлигини айтганлар ва мусулмон билан аҳли китоб ўртасини ажратмаганлар.
Бундан ташқари Имом Абу Ҳанифа бошқа уч имомга сеҳргар аёлни қатл қилинмайди, деган ҳукмда мухолиф бўлган, учала имом сеҳргар аёлни қатл қилинишини айтганлар ва улар ўртасини ажратадиган далил бўлмагани учун эркак ва аёл ўртасини фарқламаганлар.
Уламолар ўртасида сеҳргарнинг тавбаси қабул бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ҳам ихтилоф бор.
Тўғрироқ гап шуки – иншооллоҳ – Аллоҳ таоло халқларидан бирон киши учун ҳам тавба эшигини ёпиб қўймаган, ҳатто мушрик ҳам тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади.
Қуръон бизга хабар берганки, Фиръавннинг сеҳргарлари Аллоҳга кофир эдилар. Аллоҳга тавба қилишганида Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди.Тоҳа сурасининг 69-70 оятларида бу борада хабарлар келган.
Юқорида айтилганлар сеҳрнинг ҳукми ва сеҳргарга бериладиган шаръий жазо ҳақида эди. Аллоҳ барчамизни ҳидоятидан дариғ тутмасин ва Ўзи рози бўладиган ишларга ҳидоят қилсин.
 
Давоми бор...
 
Абдуғани БОЗОРОВ
Хожа Бухорий номли таълим муассасининг
тафсир фани ўқитувчиси