1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"Ахборот уруши" қурбонига айланиб қолманг!

24-05-2025, 08:39 120 Ўқиш режими + -
Ҳозирги кунда экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ҳамда тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, таассубга берилиб нотўғри изоҳлашга ва одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда. Бунда исломнинг асосий манбалари ҳисобланган Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиниши, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни дин билан боғлашга уриниши эса уларнинг ҳар қандай қабиҳ ишлардан ҳам қайтмаслигидан далолат беради. 
Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи Ислом динининг асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ҳамда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақли ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян ман этилади. 
Ўзларини “Ислом ҳимоячиси” деб ҳисоблаётган ғараз ниятли гуруҳлар томонидан баъзи мамлакатларнинг ҳаттоки, масжидларида террорчилик ҳаракатлари амалга оширилаётганини қандай изоҳлаш мумкин? 
Экстремистик ва террорчи ташкилотлар бутун дунё халқлари тинчлигига раҳна, одамларнинг қалбларига қўрқув, ғулғула солиб, кимларнидир жигарпорасидан, кимларнидир эса меҳрибон ота-онасидан айириб, оила деб аталмиш кичик жамиятни пароканда қилишга уринмоқдалар. Ҳар қандай террорчи ташкилотларнинг ҳаракатлари биздан узоқ деб бепарво бўлиш бугунги кунда ҳеч бир кишига лойиқ иш эмас. 
Шундай экан, ҳар биримиздан интернет тармоғидаги мулоқот жараёнида ҳушёр бўлишимиз ва "ахборот уруши" қурбонига айланиб қолмаслигимиз талаб этилади. Бундай салбий ҳолатларга қарши эса маънавият ва маърифат ила курашишимиз лозим бўлади.
Азамат Усмонов