1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Еб ичиш гуноҳ эмас, исроф қилиш гуноҳдир!

26-05-2025, 12:25 256 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло бизга ҳаёт, соғлиқ, оила, мол-мулк, сув, озуқа каби неъматлар инъом этган. Улардан қандай фойдаланишимиз, қаерга сарф қилганимиз ҳақида охиратда сўраламиз.  
Шариатимизда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади.Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ва аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушуриб юборилмайди. Балки ўрта меъёрда адо этилади. Меъёрдан ошириб юбориш исроф деб қаралади. Исроф чегарадан чиқиш, ортиқча ва меъёрдан кўп ҳаракат қилиш демакдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в): "Тежамкор одам камбағал бўлмайди"деганлар. (Имом Аҳмад ривояти). 
Муқаддас динимиз барқарор ҳаёт кечириш учун тежамкор бўлиш ва исрофдан сақланишга буюради. Бунга амал қилган ота-боболаримиз ҳар-бир неъматни эъзозлашган,уволидан қўрқишган. Аммо сўнгги йилларда баъзилар тўй-маърака маросимларда ўзини кўз-кўзлашга, ким ўзар мусобақасига ўтиб кетаяпти. Амалларни бажаришда чегарадан чиқиб, савоб эмас гуноҳ орттиришаяпти.                 
Табиий газ,сувни ҳам исроф қиламиз. Бир томчиси бебаҳо неъмат бўлган сувни увол қиламиз. Айниқса маросимларда таомларни, нонни исроф қиламиз. Еб ичиш гуноҳ эмас, исроф қилиш гуноҳ. Нонни, сувни, таомни исрофи-ношукрликдан келиб чиқади. Ахир дунёда айрим одамлар бир томчи сувга, нонга зорку. Молни исроф қилиш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ(с.а.в) шундай марҳамат қилганлар: "Албатта Аллоҳ сизлар учун қийлу-қолни, кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди."(Имом Муслим ва Имом Аҳмад) ривояти.      
Бугунги кунда тўй ва маросимларда ҳаддан ташқари дабдабабозлик, манманлик, исрофгарчилик авж олмоқда. Мана шу нарса аксар оилавий мажоралар, уруш-жанжаллар, ажралишлар, қудалар ўртасидаги совуқчилик ва ҳоказо салбий оқибатларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Энг ёмони айрим маънавий савияси паст кимсалар тўй ҳашамлар, маракалар ўтказишда турли-туман янги одатларни ўйлаб топаяптилар.  
Тўй-марака-бу фақат шахсий иш эмас, балки ижтимоий масала ҳисобланади. Шундай экан, бу борада ўзбошимчалик қилиш жамоатчиликка нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганлардан маълум бўлмоқдаки, исрофгарчилик якка шахслар учун ҳам, оилалар учун ҳам ўта зарарли ижтимоий иллат экан.
Шунинг учун исрофгарчиликка қарши биргаликда курашишимиз ҳамда якка ҳолда, оила даврасида ва маҳаллаларда жамият билан бирга исрофга қарши туриш бурчимиз эканини англаб етишимиз ҳамда унга амал қилишимиз лозимдир.
 
Жамилахон Отаҳонова
Қамаши тумани Ёртепа МФЙ отинойиси