1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Арафа кунидаги рўза

4-06-2025, 12:29 320 Ўқиш режими + -
Маълумки, Арафа куни дуолар мустажоб, хайрли амаллар мақбул бўладиган кундир. Арафа куни саҳарда туриб, нафл рўзани ният қилиб тутиш хайрли амаллардан ҳисобланади. Арафа куни тутиладиган рўза инсоннинг ўтган ва келаси гуноҳларига каффорат бўлади. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло Арафа кунида қиладиган дуо, ибодатларимизни,  хайрли амалларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин! Барчамизни икки дунё саодатига еткарсин! 
Руҳиддин  Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими