1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚИЗ БОЛА ТАРБИЯСИ ВА УНИНГ ШАЪНИ

20-06-2025, 09:50 1 370 Ўқиш режими + -
Бу фоний дунёда ҳар бир ота-она ўзидан эзгу ном қолдириш мақсадида фарзандларига яхши таълим –тарбия беришга ҳаракат қилади. Келгусида фарзандлари эл-юрт хизматига камарбаста инсонлар бўлиб тарбияланса уларнинг бахти оилада, айниқса қиз бола ўзининг одоби юриш туриши билан бошқалардан алоҳида ажралиб туради.Қиз бола тарбияси ўта нозик тарбиядир. Халқимизда “онасини кўриб қизини ол’’деган гап бор.Бу гапнинг замирида катта маъно мужассам. Оилада қиз бола онасининг юриш-туриш муносабати, ҳунармандлигидан дарс олади, шу хислатни ҳаётида татбиқ этишга ҳаракат қилади.Ёшлигидан қиз болани озодаликка, ширинсуханликка ўзидан катталарни доимо ҳурмат қилиб боришга ундаш ва ўргатиш лозим. Қиз боланинг номига бир доғ тушса, бу доғ ҳеч қачон кетмайди.
Кейинги пайтда қизлар тарбиясида нуқсонлар учраб турибди, буларни бартараф этиш ота- она зиммасида улкан масъулият юкланмокда.Турмушга чиқаётган айрим қизлар турмушнинг оғир енгилига бардош беролмай гулдек оиласини ташлаб кетмокдалар.
Ривоят қилишларича: Бир қози бўлган экан, унинг Ҳасан ва Ҳусан исмли ўғиллари бўлиб, отаси ишдан келиш пайти югуриб чиқиб отасини кутиб олар экан. Бир куни болалар қудуққа тушиб оламдан ўтишибди. Ота ишдан келса болалар кўринмайди, аёлидан сўрабди.
 Аёл эса: ”Аллоҳим менга сабр бергин, ишдан чарчаб келган бу эримга бу хунук хабарни кейинроқ айтаман”, деб илтижо қилган экан. Шу сабабли хўжайинининг жавобига: “Ҳозир дадаси, ҳозир келишади”, дея очиқ юз билан жавоб берибди. Аллоҳнинг қудрати билан Ҳасан-Ҳусанлар тирилиб, оталарига салом бериш учун уйга кириб келишибди.
Ривоят деймиз, аммо бу ривоятлар замирида улкан маъно - мазмун мужассамдир. Қизлар турмуш қийинчилигига, айниқса, қайнона-келин ўттасида бўлиб турадиган келишмовчиликларга бардош қилмай турли тусиқларига дуч келадилар.
Халқимизда: “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақл бор. 
Онасининг муносабати, уй тутишлари қандай бўлса, келгусида бу хислатлар қизларига ўтади, у салбий ёки ижобий хислатларга эга бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом: “Жаннат оналар оёғи остидадир” деб марҳамат қилдилар. Келгусида қизлар бўлажак она, ардоқли уй бекаси бўладилар. 
Биз қизларимизга ҳаётнинг паст-баландини, турмуш қийинчилигини енгиб ўтишларини уқтириб ўқитишимиз шарт. Ҳар бир она турмушга чиқаётган қизига у келин бўлиб бораётган хонадон азиз ва қадрли эканлиги, қиз бола келин бўлиб тушган хонадонига тошдек бўлишини уқтириш лозимдир.
Оналар ўртасида қизлар тарбиясига оид гап кетса, кўпинча ”Оқ қанддек авайлаб, гард юқтирмай ўстирдим - деб’’дайтишади.
Оқ қанд дарҳақиқат жуда нозик ўхшатиш. Нозиклиги шундаки, оқ қандга бирор гард юқса, уни тозалаш қийин. Гард теккан жойини кесиб ёки қирқиб олиб ташлаш керак. Кўпинча эса гард теккан оқ қанд истеъмолга яроқсиз ҳолатга келиб қолади ва чиқитдонга ташлаб юборилади. Фикрларимиздан хулоса қилиш ва ўйлаб кўриш, ҳар бир қиз ўстираётган оналарга ҳавола этилади.
Ҳаётда кўпинча қиз ва ота бир-бирига мойил бўлишади. Қиз бола бу дунёнинг райҳони кабидир. Кўпгина шоирлар ҳам қиз болани гулга ўхшатишади, чунки қиз боланинг гул каби ифори бор, муаттарлиги бор. Беғубор кулганида дунё ёришади, хафа бўлиб йиғлаганида барчанинг кўнгли безовта бўлади. Қиз бола бу аёл дегани, аёл эса жамиятнинг, зурриётлар тарбиясининг асосидир. Ота-онага Парвардигорнинг нозик инъоми бу – қиз фарзанд беришлигидир. Аммо жоҳилият даврида араблар ва кўпчилик миллатларда қиз болани таҳқирлаш ҳаддан зиёд эди. Айниқса, арабларда шундақа ваҳшиёна урф-одатлар бор эдики, ҳатто қиз бола катта бўлиб, урушларда қатнаша олмайди, қайтага, асир тушиб бизга шармандалик келтиради, деб қиз болаларни тириклай кўмиб юборар эдилар. Шунинг учун бу ноинсоний одатларни қоралаб, Худои таоло Қуръони каримда зикр қилиб ўтади: Меҳрибон қизим, меҳрибоним! Энди сен мени диққат билан тингла! Сенга баъзи бир мезонларни айтиб ўтаман. Уларга яхши эътибор бергин. Ҳеч улар ёдингдан кўтарилмасин, улардан вақти келганда фойдаланасан. Бу ҳозир айтадиганларимга амал қилсанг, эринг билан гўзал ҳаёт кечирасизлар, шодон, бахтли ва саодатли бўласизлар. Бизлар ҳам ҳар икки оила – бизнинг ҳам, эрингнинг оиласи ҳам ҳузур-ҳаловатда бахтиёр бўламиз. Акс ҳолда иккала оилада ҳам ҳузур – ҳаловат йўқолади. Сен ўзинг бир жаҳаннамда яшагандай бўлсан. Жоним қизим! Энди сенга айтадиган 10 ўгитимга, насиҳатимга қулоқ сол! Буларни доимо ёдингда тут:
1. Қаноат соҳибаси бўл. Ўз ҳолингга шукр қил. Яъни эринг уйга нимаики олиб келса, у хоҳ ейдиган, хоҳ киядиган нарса бўлсин, хушфеъллик билан, гўзал одоб билан қабул қилиб ол! Эрингга ташаккур айтиб, хушнудлик кўрсат. 
2. Эрингга итоат қил, қил деган ишларини қил, қилма деганини қилма! Яъни эринг билан суҳбатлашганда, мулоқотда бўлганда итоатли бўлишингни, унинг сўзларини одоб билан тингла 
3. Эрингнинг кўзи тушадиган жойларга яхши эътибор бер! Яъни, уйнинг ичини, ташқарисини ниҳоятда тоза тут. 
4. Уст-бошингни тоза тут. Эринг фақат хуш бўйни сезсин, димоғига ёмон ҳид келмасин. 
5. Овқатни вақтида тайёрла. Яъни овқатланиш вақтини ҳеч қачон кечиктирма..
6. Уйқу вақтини, уйғониш пайтини яхши билиб ол! 
7. Жуфтингнинг моли ва ашёсига жуда эътиборли бўл! 
8. Эрингнинг қариндоши ва яқинларига ҳурмат кўрсат! 
9. Умр йўлдошингнинг сирини бошқаларга айтма! 
10. 
Эрингнинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил! 

Зулфия Жумаева,
Қашқадарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси в.б