1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Муҳаррам ойининг фазилати

1-07-2025, 11:53 102 Ўқиш режими + -
Яқинда ҳижрий йил ҳисоби бўйича Муҳаррам ойи бошланди. Ўн икки ой ичида Муҳаррам ойи фазилатли ойлардандир. 
Маълумки, Муҳаррам сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилидаги манъ қилувчи, тақиқловчи деган сўзлар маъноларни беради. Қадимда айрим  ойларда уруш, жанжаллар тақиқланган бўлган. Муҳаррам ойи қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи уруш, жанжаллар тақиқланган ой  ҳисобланади. Шу жиҳатдан бу ой уруш,  жанжалларни “тақиқловчи”, яъни “Муҳаррам” ойи деб деб аталади. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси, 36-оят).  Бу оятнинг тафсири ҳақида “Аллоҳ таоло осмону ерни яратган кунда китобига битиб қўйганига кўра, йилдаги ойлар сони ўн иккита қилиб елгиланган. Булардан тўрттаси: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб ойлари “ҳаром” ойлар, яъни ўша ойда уруш қилиш, қон тўкиш ҳаром қилинган ойлар эди. Бир йилда тўрт ойни урушсиз, (яъни, уруш ҳаром қилинган) ой деб белгилаб қўйиш Аллоҳ таоло томонидан ер юзида инсонларнинг тинчлик-осийишталикда яшашларига имконият яратиб қўйилган ажойиб бир меҳрибонлик ва қулайлик эди” дейилади.  
Тинчлик дунёда энг катта бойлик. Тинчлик бўлиши учун эса ер юзида урушлар тўхташи керак. Муҳаррам ойи уруш ҳаром қилинганлик сифати ҳозирги кунда ер юзида одамларнинг ўзаро уруш қилиб, ноҳақ қон тўкилаётганлиги, мамлакатлар вайрон бўлаётганлиги жиҳатидан янада муҳимдир. Ер юзида урушлар тўхтаб, тинчлик бўлсин! Урушлар тўхтаб, тинчлик бўлса, инсоният учун энг саодатли кунлар бошланади.  
 Аллоҳ таоло барчамизни Муҳаррам ойининг фазилатидан баҳраманд этсин! 
  
Руҳиддин Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими