1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳалокатга олиб борадиган амаллар

2-07-2025, 09:24 175 Ўқиш режими + -
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалам Ўзларининг ҳадислари орқали биз умматларни баъзи бир амалларни қилишдан тийилишимиз лозимлигини огоҳлантирганлар. У зот қуйидаги амалларни ҳалок этувчи деб атаб, бизни улардан четланишга буюрганлар:
  1. Солиҳа-мўмина покиза аёлларни зинода айблаш;
  2. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш;
  3. Етимнинг молини ейиш;
  4. Уруш куни қочиш;
  5. Рибо (судхўрлик);
  6. Сеҳр;
  7. Аллоҳга ширк келтириш.
Юқоридаги етти ҳалок этувчи ҳақида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалам шундай дейдилар:“Етти ҳалок этувчидан четланинг: 1) Аллоҳга ширк келтириш; 2) сеҳр; 3) Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; 4) рибохўрлик; 5) етимнинг молини ейиш; 6) уруш куни қочиш; 7) солиҳа, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш”. ( Имом Бухорий ривояти).Аллоҳ таоло барчамизни ҳалок этувчи амаллардан Ўз паноҳида асрасин! 
                Руҳиддин Акбаров,
        ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими