1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛЛОҲИМ, ОФИЯТДА ҚИЛ ВА ШИФО БЕР

2-07-2025, 09:28 117 Ўқиш режими + -
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
⏺«Мен касалимдан шикоят қилиб: «Аллоҳим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир, агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деб айтаётганимда, ногаҳон олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар. 
⏺Ва: «Нима дединг?» деб сўрадилар.
⏺Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб: «(Йўқ,)
اللهُمَّ عَافِهِ أَوْ اشْفِهِ⏺
⏺«Аллоҳумма ъафиҳи» ёки «Аллоҳумма ишфиҳи» (Аллоҳим, офиятда қил ёки шифо бер), деб айт», дедилар. Мен ана шу кундан кейин касалликдан шикоят қилмадим» (Имом Термизий ривояти).