1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мазҳабсизлик-Ислом шариатига таҳдид

2-07-2025, 09:32 99 Ўқиш режими + -
Сохта салафийлар томонидан мазҳабсизлик тарғиб қилинади. Улар “Мазҳабга тақлид қилиш, муайян бир мазҳабга мансублик ҳаром “ деган фатво чиқарганлар.  Сохта салафийларнинг бу даъволари нотўғри.  Маълумки, мазҳабсизлик Ислом дини шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатлардан биридир. Бу ҳақда ўз даврида Шайх Рамазон Бутий шундай деган эдилар “Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидьатдир”. 
Бемазҳабликни даъво қиладиган кимсалар аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”- деган даъвони қиладилар. Бу ўта калтафаҳмлик   ва жоҳиллик, хусусан, ғаразгўйликдан бошқа нарса  эмас. Қурьон ва Суннадан мустақил ҳукм чиқариш ўзига хос илм ва шахсий хислат талаб этади. 
Шу сабабли юртимизда қадимдан амал қилиниб келинаётган Ҳанафия мазҳабини маҳкам тутишимиз лозим бўлади. 
Аллоҳ таоло барчаларимизни турли хил хатарли бидъатлардан асраб, Ўзининг  ҳақ динида собитқадам қилсин. 
 
РуҳиддинАкбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими